Get Mystery Box with random crypto!

'Ноль' ҳисобот топшириш шарт эмас! Ушбу тартиб кўпроқ ер соли | Trusted Financiers Group

"Ноль" ҳисобот топшириш шарт эмас!

Ушбу тартиб кўпроқ ер солиғи, мол-мулк ва сув солиқларига тегишли. КЎплаб тадбиркорлар ушбу солиқлар бўйича солиқ солиш объекти бўлмасада, яъни ери ёки кўчмас мулки бўлмаса ҳам "ноль" қилиб ҳисобот топширадилар. Агар сиз қайсидир солиқ тури бўйича солиқ тўловчи бўлмасангиз ҳисобот топшириш мажбуриятингиз йўқ. Топшириш мажбуриятингиз бўлганда амалдаги барча ҳисобот шаклларини топширишга тўғри келарди, мантиқан шундай. Бу фақат тадбиркорлар учун ёзилган, солиқ органлари кўпинча амал қилмайдиган Солиқ кодексида ҳам белгилаб қўйилган: Солиқ ҳисоботи солиқ органларига шахс фақат солиқ тўловчи деб эътироф этиладиган солиқлар бўйича тақдим этилади. СК 81-модда. Агар сизга бирор турдаги солиқ тўловчи бўлмасангиз ҳам ҳисобот тақдим қилмаганликда қўлланиладиган чораларни қўллашса ёки ноль қилиб топширишингизни айтишса, хуқуқингизни талаб қилинг.

https://t.me/TFG_buxgalteriya