Get Mystery Box with random crypto!

Тез ёрдам | | Tez yordam

Telegram kanalining logotibi tezyordamuzb — Тез ёрдам | | Tez yordam Т
Telegram kanalining logotibi tezyordamuzb — Тез ёрдам | | Tez yordam
Kanal manzili: @tezyordamuzb
Toifalar: Sport
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.47K
Kanalning ta’rifi

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари.Тез тиббий ёрдам стандартлари асосида фаолият юритамиз.
Реклама: @reclame_agenc
Чат: @TezyordamUZB_chat

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-08-26 12:29:15
Қутурган ит тишлаганда нима қилишни биласизми?

Тишланиш содир бўлгач, жароҳатни хўжалик совуни ишлатган ҳолда илиқ сув билан ювиш. Совун таркибидаги ишқор, қутуриш вирусини ўлдириб, жароҳатга тушишининг олдини олади. Худди шу совунли эритмада ҳайвон сўлагини ва бошқа кирларни тозалаб ювиш.

Жароҳатланган тери қопламасини антисептик билан қайта ишлаш. Бунинг учун йод, кўк дори ва марганцовка эритмаси самаралидир.

Жароҳатга антибактериал малҳам суриш.

Яхшилаб қайта ишлангандан кейин, стерил дока билан боғлаб қўйилади.

Касал ҳайвоннинг сўлаги қон томирлари орқали тез тарқалади ва бош миягача етиб боради. Шунинг учун, шифокорга боришни кечиктирмаслик керак, ҳар бир дақиқа ҳаётга тенг бўлиши мумкин.
Лайло Бахтиёрова.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
3.8K views09:29
Ochish/sharhlash
2022-08-25 08:02:13 КОМАЛАРНИНГ УМУМИЙ СИМПТОМАТИКАСИ
ВА КЕЧИШИ.


Барча коматоз ҳолатларнинг негизида бош мия шиши синдроми 
ётади. Комалар жуда тез, бир неча минутда ёки аста-секин бир неча 
соатдан бир неча кунгача ривожланиши мумкин. Этиологик сабаб бўлувчи қуйидаги касалликларда комалар жуда тез ривожланиши кузатилади: эпилепсия, гипогликемия, бош мия калла суяги жароҳатлари, инсултлар. Беморлар тўсатдан ҳушини йўқотади ва бир неча минутда чуқур кома белгилари пайдо бўлади. Шовқинли, хириллашли, Чейн-Стокс типидаги паталогик нафас ва нафас бузилишининг бошқа кўринишлари кузатилади, АБ туша бошлайди. Беморлар юқори товуш ва оғриқ таъсирловчиларига жуда қисқа вақт қўзғалади, саволларга жавоб бермайди ёки ноаниқ, нотўғри 
жавоб беради. Сопор босқичида бемор сувни, суюқ овқатларни ютиши, тўшакда мустақил айланиши мумкин. Сопороз ҳолатнинг коматоз ҳолатга ўтиш даврида қўзғатувчи таъсирларга нисбатан барча рефллекслар 
сусайиб ёки йўқолиб боради, шу жумладан қорачиқнинг ёруғликкка 
нисбатан реакцияси сусайиши ёки йўқолиши, кейинчалик шох парда ва ютиш рефлексларнинг йўқолиши, вегетатив функцияларнинг бузилиши ва ЭЭГда ўзгаришлар кузатилади.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
3.2K viewsedited  05:02
Ochish/sharhlash
2022-08-24 17:28:46 Буйрак санчиғида тез тиббий ёрдам кўрсатиш

Иссиқ муолажалар(пиелонефрит бўлганда мумкин эмас)

Оғрик синдромини бартараф қилиш учун нонаркотик аналгетиклар билан миотроп спазмолитиклар комбинация қилинади;

Танлов препарати:
Метамизол натрий( Баралгин, Ревалгин) 1гр( 50%-2мл) в/и 1 мл/минут тезлик билан юборилади

Кеторолак(ЯҚНП) 30мг в/и 15 секунд давомида, м/о юборганда таъсири 30 минутда юзага чиқади;

Дротаверин( миотроп спазмолитик) в/и секинлик билан, 40-80 мг(2%-2-4мл);

Спазмолитик таъсирини ошириш учун қўшимча
Нитроглицерин 0,25мг 1/2 таблетка тил остига, ёки аерозол 400 мкг 1 доза;

Тамсулозин 0,4 мг ичишга(сийдик пуфаги бўйнини кенгайтириб сийдик пассажини осонлаштиради)

Оғриқ жуда кучли бўлганда:
Морфин сулфат 2-10 мг в/и, м/о

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
3.5K viewsedited  14:28
Ochish/sharhlash
2022-08-24 07:39:02
Овқатдан заҳарланганда уй шароитида қандай биринчи ёрдам кўрсатиш мумкин?

Одам бирор нарса истеъмол қилиб заҳарланганда овқатланишдан сўнг 3-4 соат ўтиб танада ҳолсизланиш рўй беради. Ҳарорат бироз кўтарилиши, кўнгил айниши ва қайт қилиши мумкин, 5-6 соатдан кейин ич кетиши бошланади.
Кўнгил айниши натижасида қайт қилиш кузатилганда, овқат ейишни тўхтатиш лозим. Иложи борича ҳеч нарса емаслик керак. Ҳарорат кўтарилганда эса кўпроқ сув ичиш тавсия этилади.

Гастроэнтерологнинг тавсия қилишича, овқатдан заҳарланганда уй шароитида беморнинг тана ҳарорати 37-38 градусгача кўтарилиб, шифокор кўригига қадар биринчи ёрдамни кўрсатиб туриш тавсия этилади.
Бунда анор пўстлоғидан тайёрланган дамламани ичиш ёрдам беради. Бу ич кетишни ва кўнгил айнишини тўхтатишга ёрдам беради. Қайт қилиш тўхтамай, кўп такрорланаверса шифокор келгунга қадар беморга бир ампула “Новокаин”га бир қошиқ сув солиб ичирилса, қайт қилиш бироз камаяди.
Максим Зоҳиджонов.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
3.6K views04:39
Ochish/sharhlash
2022-08-23 11:28:02 Салихов И.Г., Ахмеров С.Ф. - Неотложные состояния в практике терапевта.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
2.8K views08:28
Ochish/sharhlash
2022-08-23 07:41:02ССВ: Дори воситалари рекламасида тиббиёт ходимлари иштирок этиши тақиқланади

Шу йил 9 сентябрдан кучга кирадиган “Реклама тўғрисида”ги янги Қонуннинг 34-моддасида дори воситалари рекламаси бўйича тартиблар белгиланди.

Қонунга кўра, қуйидагилар тақиқланади:

фақат шифокорнинг рецепти бўйича тарқатиладиган дори воситалари;

таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп ва (ёки) кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситалари;

Ўзбекистон тиббиётида қўлланиш учун рухсат этилмаган дори воситалари;

Соғлиқни сақлаш вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилмаган дори воситалари рекламаси мумкин эмас.

Дори воситаларини реклама қилишда таниқли шахслар, тиббиёт ходимлари ёки ташқи кўриниши шифокорларнинг ташқи кўринишига ўхшаш шахсларнинг иштирок этиши мумкин эмас.

Мазкур талаб фойдаланувчилари фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимлари бўлган рекламага, тиббиёт ёки фармацевтика кўргазмалари, семинарлари, конференциялари ва бошқа шунга ўхшаш тадбирлар ўтказиладиган жойларда тарқатиладиган рекламага, шунингдек, босма нашрларга жойлаштирилган рекламага нисбатан татбиқ этилмайди.

Рекламаларда олимларнинг, тиббиёт ходимларининг тавсияларидан, шунингдек алоҳида шахсларнинг миннатдорлигидан ва реклама қилинаётган дори воситаларининг таъсири ҳақидаги ҳикояларидан иборат бўлган тавсиялардан фойдаланиш ҳам тақиқланади.
ССВ.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
3.6K views04:41
Ochish/sharhlash
2022-08-20 07:37:29 Олимлар қандли диабетни унинг илк аломатлари пайдо бўлишидан аввал аниқлаш йўлини топди

Швейцариянинг Женева университети олимлари қандли диабетни касалликнинг илк белгилари пайдо бўлишидан аввал аниқлаш имконини берувчи молекулани топди.

Биламизки, яллиғланиш диабет ривожланишида асосий роль ўйнайди. Жумладан, ошқозон ости безининг ёғга тўлиб қолиши ва зарарланиши инсулин ишлаб чиқарувчи бета-ҳужайралар фаолиятини ўзгартиради ҳамда уларнинг камроқ гормон ишлаб чиқаришига сабаб бўлади.

Қисқа қилиб айтганда, бета-ҳужайралар зарарланиши ушбу касалликнинг белгиси ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, тадқиқотчилар сунъий интеллект ва молекуляр биология усуллари ёрдамида тажриба ўтказди.

Натижада минглаб молекулалар орасидан айнан ошқозон ости бези бета ҳужайралари шикастланишини энг яққол ифодаловчи тури аниқланди. Бу 1,5-ангидроглюцитола (1,5-АГГ) молекуласи бўлиб, танада унинг камайиши бета-ҳужайралар танқислигидан далолат беради.

Дастлаб жониворларда муваффақиятли ўтказилган тажриба навбатдаги босқичда одамларда синаб кўрилди. Бу жараёнда қандли диабетга чалинган ва соғлом инсонларнинг 1,5-ангидроглюцитола миқдори солиштирилди.

— Қандли диабет билан касалланганларда 1,5-АГГ даражаси сезиларли миқдорда пасайишига ишонч ҳосил қилдик, — дейди тадқиқот бош муаллифи Сесилия Хименес-Санчес. — Бу хасталикнинг дастлабки белгилари бошланишидан олдин ҳам кузатилиши қайд этилди.

Ушбу кашфиёт қандли диабет профилактикасига доир қулай ва арзон усулларни ишлаб чиқишга ёрдам бериши мумкин. Чунки 1,5-АГГ даражасини оддий қон текшируви ёрдамида осонгина аниқласа бўлади.
ССВ.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
4.6K views04:37
Ochish/sharhlash
2022-08-19 18:00:38Тарвуздан заҳарланиш: ундан қандай ҳимояланиш мумкин?

Тарвуз — инсон организми учун энг фойдали маҳсулотлардан бири. Айниқса, ёзнинг иссиқ кунларида тамадди учун ушбу резавордан бошқа фойдали ва енгил ҳазм бўлувчи маҳсулотни топиш мушкул.

Бироқ тарвуз етарли даражада пишмаган ёки уни етиштиришда кимёвий ўғитлардан кўп фойдаланилган бўлса, саломатлик учун жиддий хавф туғдириши турган гап.

Хўш, дориланган тарвуз нимаси билан хавфли? Ундан заҳарланмаслик учун нималарга эътибор қаратиш лозим?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматининг шу каби саволларига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати санитария-гигиена бошқармаси бошлиғи А.Шукуровга мурожаат қилди.

— Жазирама ёз фаслини тарвузсиз тасаввур этиб бўлмайди, — дейди мутахассис. — Таркиби 92 фоиз сувдан иборат ушбу маҳсулот калий ва магнийга бой. Шу сабабли у асаб тизими ва мия фаолиятига ижобий таъсир этади.

Тарвузнинг антиоксидантлик хусусияти юқори бўлиб, таркибидаги А, В дармондорилари ва картоноид яллиғланиш ва эрта қаришга тўсқинлик қилади.

Айниқса, тарвуз онкологик ва юрак-қон томир тизими касалликларининг олдини олиш, ҳазм фаолиятини яхшилаш ва моддалар алмашинувига ижобий таъсир кўрсатиши билан янада фойдали.

Бироқ бу жараёнда эҳтиёткорликни унутмаслик, айниқса, тарвуз сотиб олаётган пайт унинг бус-бутунлигига, чиримаганига ва кимёвий ўғитлар билан меъёрдан ортиқ тўйинтирилмаганига эътибор қаратиш керак.

Сабаби бугунги кунда аксарият деҳқонлар ушбу маҳсулотни тезроқ етиштириш мақсадида азотдан кўп фойдаланмоқда. Бу эса тарвуздан заҳарланишга сабаб бўляпти.

Шу боис мазкур нохуш ҳолатдан ўзимиз ва яқинларимизни ҳимоя қилиш учун айрим жиҳатларга эътибор қаратиш фойдадан ҳоли бўлмайди.

Хусусан, тарвуз харид қилаётганда, энг аввало, сотувчидан маҳсулот манбаи, унинг сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи тегишли рухсатномани талаб қилиши лозим. Шу билан бирга, маҳсулотнинг бузилмаганига ишонч ҳосил қилиш зарур.

Негаки, ушбу резаворнинг қизил мағзида микроблар жуда тез тарқалади. Табиий пишган тарвуз чертиб кўрилганда жарангдор овоз чиқиб, унинг пўстини осонгина тирнаш мумкин. Агар маҳсулотнинг банди қуриган бўлса, бу унинг яхши пишганидан далолат.

Тарвуз ҳолатининг яна бир муҳим кўрсаткичи қизил қисмидаги томирлар рангидир. Агар улар сариқ ёки бинафша тусда бўлса, бундай маҳсулотдан эҳтиёт бўлиш лозим. Чунки у тўлиқ пишмаган ёки нитратнинг таъсири бўлиши мумкин.

Қолаверса, тарвуз устидаги чизиқлар аниқ ва бир-бири билан аралашиб кетмаган бўлиши керак. Хиралашган чизиқлар унинг нитрат билан тўйинганидан далолат.

Шунингдек, табиий пишган тарвуз сувга солинганда унинг устига қалқиб чиқади. Азотли ўғит билан тўйингани эса аксинча сув остига чўкади. Агар бўлакланганда қийшиқ эмас, тўғри кесилса, бу ҳолат ҳам унинг кимёвий моддаларга тўйинганлигининг белгисидир.

Таркибида нитрат моддаси меъёрдан ортиқ бўлган тарвуз истеъмол қилинганда, унинг нохуш белгилари 4-6 соатдан кейин пайдо бўлади.

Хусусан, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қорин ва бош оғриғи, 38-39 даражагача иситма кўтарилиши, юрак уришининг секинлашиши ҳамда қўл-оёқларнинг совуқ қотиши каби аломатлар кузатилганда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим. Чунки бу — тарвуздан заҳарланиш белгилари бўлиши мумкин.
ССВ.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
5.3K views15:00
Ochish/sharhlash
2022-08-19 13:06:39
Ўпканинг сурункали обтурацион касаллиги (рус: қисқ: ХОБЛ)
(бронхо-обструктив синдром, сурункали обструктив бронхит, ўпка эмфиземаси)

Шикоятлари: ҳансираш, қийин ажраладиган балғамли йўтал.

Кўрик: ўпкада кучсиз везикуляр нафас, қуруқ хириллашлар. Перкуссияда: коробкага ургандаги товуш ("бўш коробка овози").

Тактика
1. Эуфиллин 2,4%—10,0 в/в.
2. Коргликон 0,06%—1,0 в/в.
3. Димедрол 1%—1,0 ёки супрастин 2%—1,0 ёки тавегил 2,0 в/м.
4. Ҳаво–кислород аралашмаси (70:30).
5. Поликлиникага мурожаат қилинади.
Tezyordam_103

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
3.9K views10:06
Ochish/sharhlash
2022-08-18 09:22:59Бош айланиши: унга қандай омиллар сабаб бўлади?

Кўз олди қоронғулашиб, бош айланиши кўпчилик учун таниш ҳолат. Бироқ, ҳамма ҳам унга етарлича эътибор беравермайди. Айримлар эса қони камайиб кетганлигини айтиб, гемоглобин миқдорини ошириш пайида бўлади.

Аслидачи? Бош айланиши қандай омиллар сабабли юзага келади?

Ушбу саволларга тиббиёт фанлари доктори, профессор Бахтиёр Ғофуров жавоб берди.

— Бош айланиш касаллик эмас, балки кўплаб неврологик, психологик, юрак-қон томир тизими ҳамда қулоқ хасталиклари фонида пайдо бўлиши мумкин бўлган аломатдир, — дейди шифокор.

Аслида ҳар қандай соғлом инсон проприоцептив, кўриш ва вестибуляр тизимлар юборган импульслар ёрдамида тана мувозанатини сақлайди. Агар бош мияга юборилаётган ана шу импульслар бузилса, у атрофидаги предметларни худди айланаётгандек ҳис этади. Натижада эса одамнинг боши айланади.

Айтиш керак, бу ҳолатга олиб келиши мумкин бўлган 80 дан ортиқ сабаблар мавжуд.

Улардан бири эса мия фаолиятининг бузилиши ҳисобланади. Хусусан, миядаги хавфли ўсмалар, бош суяги жароҳати, мия қон томирлари фаолиятининг бузилиши, умуртқа бўйин қисмининг лат ейиши ва умуртқа чурраси шулар жумласидан.

Қолаверса, кучли чарчоқ, қаттиқ ҳаяжонланиш, эмоционал ҳолатнинг кескин ўзгариши оқибатида ҳам бош айланади. Шу билан бирга, вестибуляр нервнинг вирусли инфекциялари ёки лабиринтит сабабли ҳам ушбу ҳолат кузатилади. Бу пайтда бемор қулоғида шовқин, оғриқ пайдо бўлиб, эшитиш қобилияти сусаяди ёки бутунлай йўқолиши ҳам мумкин.

Шу сабабли бундай бош айланишига беэътибор бўлмаслик лозим. Чунки мазкур ҳолатда касаллик белгиларсиз бошланиб, инфекциянинг мияга ўтиб кетиш хавфи юқори.

Шунингдек:
артериал қон босимнинг ошиб ёки тушиб кетиши;
қонда қанд миқдорининг пасайиши;
инсульт;
организмнинг сувсизланиши;
вегетатив дистониялар;
сурункали кечувчи камқонлик;
юрак касалликлари
ва яна бир қанча хасталиклар ҳам ушбу ҳолатга сабаб бўлади.

Айниқса, тўсатдан ҳолсизлик, кўриш ёки эшитиш, нутқнинг бузилиши билан кечадиган бош айланишига беэътибор бўлмаслик керак. Чунки бу вазият инсульт хасталигидан дарак беради. Агар беморнинг нутқи ўзгариб, юз симметрияси бузилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Ўтирган жойдан турганда қисқа вақтли ортостатик бош айланиши эса кўпинча организмда суюқлик етишмаслиги билан боғлиқ. Агар сувсизланиш бўлмай, бош айланиши кузатилса, унга юрак ритмининг бузилиши ёки юрак етишмовчилиги сабаб бўлиши мумкин.

Шунингдек, бош айланиши билан бирга, кучли бош оғриғи, юришнинг қийинлашиши, кўнгил айниши ва қусиш, ҳушдан кетиш, ҳаво етишмаслиги, бўйин мускулларининг тортишиши ҳамда талвасалар кузатилса, албатта, шифокорга мурожаат қилиш лозим.
ССВ.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
4.4K views06:22
Ochish/sharhlash