Get Mystery Box with random crypto!

Қутурган ит тишлаганда нима қилишни биласизми? Тишланиш содир | Тез ёрдам | | Tez yordam

Қутурган ит тишлаганда нима қилишни биласизми?

Тишланиш содир бўлгач, жароҳатни хўжалик совуни ишлатган ҳолда илиқ сув билан ювиш. Совун таркибидаги ишқор, қутуриш вирусини ўлдириб, жароҳатга тушишининг олдини олади. Худди шу совунли эритмада ҳайвон сўлагини ва бошқа кирларни тозалаб ювиш.

Жароҳатланган тери қопламасини антисептик билан қайта ишлаш. Бунинг учун йод, кўк дори ва марганцовка эритмаси самаралидир.

Жароҳатга антибактериал малҳам суриш.

Яхшилаб қайта ишлангандан кейин, стерил дока билан боғлаб қўйилади.

Касал ҳайвоннинг сўлаги қон томирлари орқали тез тарқалади ва бош миягача етиб боради. Шунинг учун, шифокорга боришни кечиктирмаслик керак, ҳар бир дақиқа ҳаётга тенг бўлиши мумкин.
Лайло Бахтиёрова.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.