Get Mystery Box with random crypto!

​​Кўпчиликка таниш бўлган нейроциркуляр дистония (НЦД) ҳақида | Тез ёрдам | 103

​​Кўпчиликка таниш бўлган нейроциркуляр дистония (НЦД) ҳақида нималарни биласиз.

(Бир оз узунроқ бўлди,бу ўқишга эринчоқлар учун эмас )

НЦД аҳолимизнинг 40-45 фоизида учрайди ва кўплаб тез ёрдам чақириқлари айнан шу диагноз билан келади.

Автоном нерв системаси томонидан қон томир тонусини тартибга солишнинг бузилишига асосланган функционал бузилишлар мажмуаси.

Нималар кузатилади;
- пароксимал тахикардия
- ортиқча терлаш,
- бош оғриғи
- юрак соҳасида ғашлик
- юзнинг қизариши ёки оқариши,
- совқотиш
- ҳушидан кетиш ҳолатлари.

Бу невроз ривожланишига, доимий артериал гипертензияга олиб келиши мумкин.

– НЦД сабаблари:
1) шахсиятнинг психологик хусусиятлари (узоқ давом этган депрессия, диққат этишмаслигининг бузилиши, асабийлашиш ва қўзғалувчанликнинг кучайиши)
2) Нотўғри овқатланиш, "ўтирадиган иш", оғир юклар ёки аксинча, жисмоний фаолиятнинг этарли эмаслиги.
3) Атроф-муҳит омиллари (инфекциялар, вируслар) => иммунитет пасаяди => касаллик кучаяди
4) Стресс, ортиқча оғир мехнат.

НЦД жиддий асоратларни келтириб чиқармайди ва соғликка жиддий зарар етказмайди, аммо:
- унинг аломатлари одамнинг ўқиши ва ишига халақит беради, доимий чарчоққа сабаб бўлади.
- тез-тез давом этадиган оғриқлар, юрак тез уриши ва қон босимининг кўтарилиши, метеорольогик қарамлик, ичаклар ва бошқа ички органларнинг ишида бузилишлар.

Касаллик даволанмаса, сурункали тарзда келган НЦД юрак-қон томир касалликларига ва гипертонияга, натижада юрак хуружи ва инсультга олиб келади.

- Даволашда асосийси:
турмуш тарзини нормальлаштириш, ўртача жисмоний фаолият. Агар иложи бўлса, беморни стрессли вазиятлардан чалғитиш керак.

Дори воситаларидан: витаминлар, вегетатив стабилизаторлар, антиоксидантлар ва антигипоксантлар, ноотропиклар. Баъзида ҳатто антидепрессантлар ҳам буюрилади.
Физиотерапия ҳам яхши ёрдам беради.

Энг муҳими - соғлом турмуш тарзига доимий амал қилиш керак.


@Tezyordam_103
...