Get Mystery Box with random crypto!

​ ССВ: “103” хизматига бир кеча-кундузда 41 800 дан зиёд чақир | Tez yordam 103

ССВ: “103” хизматига бир кеча-кундузда 41 800 дан зиёд чақириқ келиб тушди

Жорий йил 22 декабрь эрталабки соат 08:00 дан 23 декабрь 08:00 гача Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган Штабга қуйидаги маълумотлар келиб тушди.

Сутка давомида туғуруқлар сони:

жами 2 665 нафар чақалоқ дунёга келди. Улардан:
1 380 нафари ўғил;
1 285 нафари қиз;
33 нафари эгизак.

Энг кўп туғуруқ қайд этилган ҳудудлар:

Самарқанд вилояти — 315 нафар
Фарғона вилояти — 294 нафар
Қашқадарё вилояти — 264 нафар
Андижон вилояти — 253 нафар
Сурхондарё вилояти — 208 нафар.

“103” хизмати:

2 755 та тиббиёт бригадаси фаолият кўрсатди.
“Тез ёрдам”га 41 831 та чақириқ келиб тушди.

Энг кўп чақириқлар:

Фарғона вилояти — 5 023 та
Андижон вилояти — 4 770 та
Наманган вилояти — 4 410 та
Тошкент шаҳри — 3 970 та

Юртимиз бўйича “103” хизмати орқали шифохонага ётқизилган беморлар сони:

катталар — 2 370 нафар
болалар — 911 нафар

Шу вақт давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва филиалларига 2 688 та мурожат
келиб тушди.

Госпитализация қилинган беморлар — 944 нафар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram