Get Mystery Box with random crypto!

​Сифатсиз консерва маҳсулотлари нега хавфли? Қиш фаслида кўпч | Tez yordam 103

Сифатсиз консерва маҳсулотлари нега хавфли?

Қиш фаслида кўпчилик уй шароитида тайёрланган консерваланган маҳсулотларни истеъмол қилишни маъқул кўради. Бироқ бундай озиқ-овқатлардан заҳарланиш эҳтимоли юқори.

ССВ Матбуот хизмати Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқарма бошлиғи Анвар Шукуровнинг шу мавзудаги тавсияларини ёзиб олди.

— Қайд этилган ҳолатларнинг 40-45 фоизи уй шароитида тайёрланган консерва ва маринадларга тўғри келиб, бунда ҳатто ўлимга олиб келувчи энг оғир турдаги заҳарланиш — ботулизм касаллиги ривожланади.

Чунки хонадон шаротида консерва маҳсулотларини тайёрлаш учун зарур бўлган технологик жараёнларга риоя қилиш имконсиз. Ваҳоланки, ботулизм қўзғатувчиси ташқи муҳитга ўта чидамли бўлиб, 100 С даражада 6 соат, 120 С ҳароратда эса 10 дақиқагача тирик қолади.

Бу ҳолатда:

нафас олиш қийинлашиши, қорин соҳасида оғриқ, жисмлар кўзга иккита бўлиб кўриниши (диплопия), кўз қовоқлари осилиб қолиши (птоз), ютиниш қийинлашиши ва гапириш қобилияти пасайиши;

кўнгил айниши ва қусиш (кўпинча такрорланади);

умумий ҳолсизлик ва заифлик каби белгилар намоён бўлади.

Бундай вазиятларда шифокорга дарҳол мурожаат қилиш лозим. Ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаслиги беморнинг нафақат соғлиғи, балки ҳаётига ҳам хавф солиши мумкин.

Бунинг олдини олишда энг оддий, аммо самарали қоидаларга амал қилиш етарли. Яъни:

озиқ-овқат маҳсулотларини фақат белгиланган жойлардан, уларнинг яроқлилик муддатларига эътибор қилган ҳолда харид қилиш;

сифати кафолатланмаган, уй шароитида тайёрланган озиқ-овқатларни сотиб олмаслик;

озиқ-овқатларни ортиқча харид қилмаслик, уларнинг сақлаш шароитларига эътибор бериш;

таом тайёрлашдан аввал ёки овқат пишириш чоғида шахсий гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этиш;

таомларни меъёр даражасида тайёрлаш ва уларни истеъмол қилиш қоидалари ҳамда маданиятига амал қилиш лозим.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram