Get Mystery Box with random crypto!

Tezkor Telegram

Telegram kanalining logotibi tezkor_tg — Tezkor Telegram
Kanaldagi mavzular:
Долзарб
Тарқатинг
Кўринг
آنا
Расман
Тезкор
Diqqat
Eslatma
All tags
Kanal manzili: @tezkor_tg
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.45K
Kanalning ta’rifi

Энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли видеолар, приколларни улашиб борувчи 🔥 Тезкор Телеграм Каналидасиз!!! Биринчи бизда кейин бошқа каналларда! 😎
✅Реклама, таклиф ва мурожаатлар учун @TezkorAdmin

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2024-04-26 05:49:18
Бугун, 26 апрель - “Дўстларни қучоқлаш“ куни

Бир-бирларини қучиб, далда беришни одат қилган дўстлар ва яқин қариндошлар стрессга кам дуч келиб, ўзаро меҳрибон бўлишар экан. Қучоқлаш пайтида танадаги бахт гормони (эндорфин) даражаси кескин кўтарилиши илмий исботланган.

Бугун сиз дўстларни қучоқлаб, ташвиш ва ғамларни бироз четга сурадиган кун.

Дўстларга юборинг.

@Tezkor_Tg — Тезкор ва ишончли хабарлар
16.7K views02:49
Ochish/sharhlash
2024-04-26 05:19:56
Андижонда Iphone сотаман деб ўзгани чув туширган шахс ушланди

Қайд этилишича, Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманида яшовчи А.Т. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, банк картасидан 1,9 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган. Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи 27 ёшли М.О. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган, М.О. Telegram орқали "iPhone 14 Prо сотилади" дея ёлғон эълон жойлаштирган. Бу эълонга ишонган жабрланувчи А.Т. билан телефон орқали гаплашиб, уни ишончига кириш орқали олдиндан 1,9 млн сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юборган. Унинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киритиб қўйган.

@Tezkor_Tg — Тезкор ва ишончли хабарлар
16.2K views02:19
Ochish/sharhlash
2024-04-25 09:22:17
Бундай бўлишини хечким кутмаган эди

@Tezkor_Tg — Тезкор ва ишончли хабарлар
12.6K views06:22
Ochish/sharhlash
2024-04-25 07:29:05
#Даҳшат +18

Андижон, Асакада бўлган даҳшатли авария


Кеча аёллар йўлни белгиланмаган жойидан ўтаётганда «Нексия 3» мошинаси бир аёлни без тормоз уриб кетди...

Йўллардан ўтаётганда хушёр ва огох бўлинг!

@Tezkor_Tg — Тезкор ва ишончли хабарлар
15.2K views04:29
Ochish/sharhlash
2024-04-25 05:52:44
25-апрель - Халқаро қиз фарзанд куни.

Қиз бор уйнинг файзи бўлак, дейдилар,
Жаннат йўли — қиз бор йўлак, дейдилар.
Ўнгиримда ўғлим йўқ, деб ўксиманг,
Тоғ бўлмаса, қир ҳам тиргак, дейдилар.
Элнинг бахти ботирларга ёр бўлсин,
Оминалар, Холидалар бор бўлсин.

Қизи йўқнинг ойсиз хомуш осмони,
Қизи борнинг қасрдир хонадони.
Ота уйда ҳар куни баҳор бўлсин,
Ҳар бир хонадонда қиз фарзандлар бор бўлсин.

Қиз фарзанди борлар, сизлар дунёдаги энг бахтли одамсизлар

@Tezkor_Tg — Тезкор ва ишончли хабарлар
16.5K views02:52
Ochish/sharhlash
2024-04-25 05:36:25
#Долзарб

Меъёридан бироз кўпроқ қорайиб кетган ойналар бўйича сизга нисбатан жарима расмийлаштирилдими, судга ушбу жарима бўйича ариза беришингиз мумкин.

Амалдаги МЖТК 126-моддаси биринчи қисмида меъёридан ортиқ қорайиб кетган ойналар ҳақида гап сўз бормайди.

Рухсати борга рухсати йўқнинг жаримасини "ИЛИШ" эса камида адолатсизликдир.

Бундай ҳолатларда инспектор (Гаи ходими) плёнкаларни шилиб ташлашни талаб қилиши мумкин аммо 8,5 млн сўм жаримага тортишга ҳаққи йўқ. (Қонуний асоси йўқ)

ABDUMALIKOVICH_UZB


@Tezkor_Tg — Тезкор ва ишончли хабарлар
16.2K views02:36
Ochish/sharhlash
2024-04-24 06:15:44
#Долзарб #Тарқатинг

Кўп миқдорда сақични ютиб юбориш ўлимга олиб келаркан

Шунинг учун ёш болаларга сақич берманг!

@Tezkor_Tg — Тезкор ва ишончли хабарлар
15.3K views03:15
Ochish/sharhlash
2024-04-24 05:33:05
#ана_холос

4 ой олдин қазиб қўйилган ҳолда турган ариққа Спарк тушиб кетибди
Бухоро вилояти Жондор туманида бўлгани айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан расмий маълумот хозирча мавжуд эмас.

@Tezkor_Tg — Тезкор ва ишончли хабарлар
15.2K views02:33
Ochish/sharhlash
2024-04-22 05:26:44
Ибрат...

1. Отанг сенга танбеҳ берганида у сени ёмон кўрмайди.
2. Отанг сенга босим қилганида у сени ўсишингни истайди.
3. Отангни жим турганини кўрганингда у сени келажагинг ҳақида бош қотираётган бўлади.
4. Отанг иқтисод қилган пайтда билиб қўй, у ўз нафсини бутунлай маҳрум қилган бўлади.
5. Отанг ҳансираб қолганини кўрсанг билиб қўй, у сен сабабли шундай бўлган.
6. Отанг кулган пайтида билиб қўй, бунинг ҳам сабабчиси сенсан.
7. Отанг қаттиққўл бўлиб қолса билиб қўй, сен унинг кўрсатмаларига юрмаган бўласан.
8. Отанг эшик хонасини қулфлаб олган пайтида билиб қўй, у йиғлаётган бўлади.
9. Отангга нисбатан овозингни баландлатсанг уни тириклайин гўрга тиққанингни билиб қўй.
10. Сен ўзингни дарбадар ва саргардон ҳолда кўрсанг билиб қўй, отанг сендан ғазабланган бўлади.
11. Отанг тўшакка чўзилиб олиб, гапирмаётганини кўрсанг билиб қўй, сен улкан суячиқ тоғни йўқотиб, бўшлиққа юз тутган бўласан. У бўшлиқни ҳеч қандай хотира ҳам тўлдира олмайди.

@Tezkor_Tg — Тезкор ва ишончли хабарлар
14.0K views02:26
Ochish/sharhlash
2024-04-21 10:00:29
#ДИҚҚАТ
Олдиндан тўлаб қўйилса, 2 ой мобайнида эски нархда қабул қилинади — Энергетика вазирлиги

Ҳисоб рақами 1 майгача ортиғи билан тўлдириб қўйилса, электр энергияси ва табиий газ бўйича фақат 2 ой мобайнида эски тариф амал қилади.

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Вазирлик хабарига кўра, 1 майдан кейин ортиғи билан тўланган маблағ янги оширилган нархда ҳисобланади.


ЯҚИНЛАРГА ТЕЗ ЮБОРИБ ҚЎЙИНГ

@Tezkor_Tg — Тезкор ва ишончли хабарлар
13.3K views07:00
Ochish/sharhlash