Get Mystery Box with random crypto!

Гўё катта тандирдек, Ловуллайди ер юзи. Одамлар халлос уриб, | Техника факультети АРМ

Гўё катта тандирдек,
Ловуллайди ер юзи.
Одамлар халлос уриб,
Панага олар ўзин.

Техника асри ахир,
Иссиқнинг чораси бор.
Турли хил совутгичлар,
Дўконда турар қатор.

Иссиқдан жон сақлаш-чун,
Топса бўлар ҳар нени.
Бугун бошқа хаёллар,
Безовта қилди мени.

Имкон борми ўтишга,
Охират саволидан?
Аллоҳ Ўзи асрасин,
Жаҳаннам оловидан.

Дилобар Ўролова