Get Mystery Box with random crypto!

Test.argos.uz

Telegram kanalining logotibi testargosuz — Test.argos.uz
Kanal manzili: @testargosuz
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 30.90K
Kanalning ta’rifi

📲 https://vacancy.argos.uz
📲 facebook.com/vacancy.argos.uz
📲 instagram.com/vacancy.argos.uz

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 12

2022-11-11 16:54:01 Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни «Умумхалқ байрами» сифатида дам олиш куни деб эълон қилинди.

@segmentuz
7.1K views13:54
Ochish/sharhlash
2022-11-11 16:54:01 Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида нутқ сўзлади. Унда Ўзбекистон президенти ҳозирги таҳликали вазиятда энг долзарб муаммолар ечими бўйича давлатларимиз умумий ёндашувларни белгилаб олиши, саъй-ҳаракатларни уйғунлаштириши ниҳоятда муҳимлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, Ш.Мирзиёев қатор таклифларни илгари сурди:

савдо, инвестиция ва хизматларнинг эркин ҳаракатини таъминлаш учун Ташкилот доирасида “янги иқтисодий имкониятлар ҳудудини”ни барпо этиш;

Ташкилотга аъзо ва кузатувчи мамлакатлар ҳамда дунё етакчи бизнес вакилларини кенг жалб қилган ҳолда ҳар йили Халқаро туркий иқтисодий форум ўтказиш;

транспорт вазирлари томонидан йил охирига қадар қўшма ҳамкорликнинг аниқ режа ва самарали механизмларини ишлаб чиқиш;

глобал ва ички бозорларимиз эҳтиёжлари, давлатларнинг ишлаб чиқариш имкониятларидан келиб чиқиб, озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришнинг самарали тизимини яратиш бўйича Ташкилот доирасида кўп томонлама битим қабул қилиш;

Туркий давлатлар ташкилоти ва БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ўртасида кенг қамровли шериклик ўрнатиш;

келгуси йили Ўзбекистонда Туркий дунё ёшларининг илм ва инновациялар халқаро конгрессини ўтказиш;

афғон масаласи бўйича умумий ёндашувни ишлаб чиқиш мақсадида ташқи ишлар вазирлари мулоқотларини мунтазам ўтказиб бориш;

Ташкилотда институционал ислоҳотлар ўтказиш. Бунда сиёсат ва хавфсизлик, савдо ва инвестиция, транспорт, қишлоқ хўжалиги, энергетика, ахборот технологиялари, туризм, инновация ва таълим, тиббиёт, ёшлар ва бошқа соҳалар бўйича вазирлар даражасида алоҳида қўмиталар тузиш.

@segmentuz
6.6K views13:54
Ochish/sharhlash
2022-11-11 16:54:01 Уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби соддалаштирилди

2022 йил 1 декабрдан
Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари субсидияга талабгорларни танлаб олиш комиссиялари таркибидан чиқариб ташланади. Субсидияга талабгорларни танлаб олишда маълумотлар subsidiya.idm.uz дастурида йиғилади.

2022 йил 1 ноябрга қадар 2020-2022 йиллар дастури доирасида субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган фуқароларга ипотека кредити фоизларининг бир қисмини қоплаш бўйича тўланмай қолган субсидияларни тўлиқ тўлаш чоралари кўрилади.

2021 йил дастури доирасида субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турадиган фуқароларга Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олиш ҳуқуқи берилади.

️ Батафсил

@segmentuz
6.7K views13:54
Ochish/sharhlash
2022-11-11 08:32:00
Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши бошланди.

Тадбирдан онлайн трансляцияни Президент матбуот хизматининг Facebook ижтимоий тармоғи, YouTube видеохостингидаги саҳифаларида томоша қилишингиз мумкин.

@segmentuz
11.0K views05:32
Ochish/sharhlash
2022-11-10 22:21:14
Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси президенти Режеп Таййип Эрдоғанга Ўзбекистон Республикасининг "Олий Даражали Имом Бухорий" орденини топширди.

Самарқанд. 2022 йил 10 ноябрь

@segmentuz
5.6K views19:21
Ochish/sharhlash
2022-11-10 22:21:14
Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган 20 та ёрдам турларининг рўйхати

@segmentuz
5.1K views19:21
Ochish/sharhlash
2022-11-10 22:21:14
Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати

Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.

@segmentuz
4.3K views19:21
Ochish/sharhlash
2022-11-10 22:21:13 Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 10 декабрга қадар узайтирилди

Давлат қабул комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилида ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ҳамда ўқишини кўчираётган ва тиклаётган талабалар учун белгиланган контракт тўловларини тўлашнинг сўнгги муддати жорий йилнинг 10 декабрига қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.

Шунингдек, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар, хорижий (филиаллар) ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан ўқишини кўчириётган талабалар учун бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини тўлаш ва талабалар сафига қабул қилишнинг сўнгги муддати ҳам 10 декабрь (шу куни ҳам) этиб белгиланди.

@segmentuz
4.3K views19:21
Ochish/sharhlash
2022-11-10 20:36:01 Бугун 2022 йил 10 ноябрь, демак бугундан "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун кучга киради!

Албатта 27 йилдан ортиқ вақт давомида кутилган ушбу қонуннинг амалиётда қўлланилиши сиз-у биз ўйлаганчалик осон эмас. Унинг ортида қанчадан қанча объектив ва субъектив таъсирлар бўлгани ҳатто Давлат раҳбари томонидан ҳам 4 августдаги видеоселектор йиғилишида таъкидлаб ўтилган эди.

Ҳа, қонун бугундан расман кучга киради. Бироқ, унутмаслик лозим, бу қонун давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган давлат органларининг реестри тасдиқлангандан сўнггина ишлашни бошлайди. Янада соддароқ қилиб айтсак, Қонуннинг юраги — реестр. Унда айнан кимлар давлат фуқаролик хизматчилари экани аниқ-тиниқ қилиб белгиланади. Реестр Президент томонидан тасдиқланади, ваколатли орган томонидан унинг расмий веб-сайти (argos.uz)да эълон қилинади. Шундан сўнг, қонун кимларга татбиқ этилишини билиб олишимиз мумкин.

Айни пайтда шу аниқки, ваколатли орган — Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) томонидан бир қатор давлат органлари билан ҳамкорликда қонун ижросини бевосита амалиётга татбиқ этилишига кўмаклашувчи Президент қарори лойиҳаси тайёрланган. Мазкур қарор лойиҳасида барча масалалар аниқ ва равшан баён этилган.

Қарорнинг 10 га яқин иловаси
қонуннинг деярли барча нормаларини қамраб олган бўлишини тахмин қиляпмиз. Қисқа қилиб айтганда, унда очиқ масала қолмаслигига ҳаракат қилинаётганга ўхшайди.

Билишимча, сўнгги паллада, тасдиқланишдан олдин етакчи давлатларнинг илғор тажрибасидан келиб чиқиб, Қарор билан тасдиқланиши кутилаётган низом ва тартиблар лойиҳаларига фикр ва мулоҳазалар олиш учун халқаро экспертларга ҳам тақдим этилган.

Яна озгина сабр қилсак, "Қонунга қўл ва оёқ" бўлиши кўзда тутилган Президент қарори ва яна бир қатор идоравий ҳужжатлар имзоланади ва ижрога қаратилади.

Катта эҳтимол билан давлат раҳбари Самарқандда бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилоти саммитидан қайтганидан кейин юқорида биз айтган қарорга имзо қўйилса керак.

@yuristkadr
6.5K views17:36
Ochish/sharhlash
2022-11-10 17:30:18
Диққат, вакансия!

Айни вақтда vacancy.argos.uz порталида 2 мингдан зиёд вакант лавозимлар учун очиқ танловларга ҳужжат қабул қилиш давом этмоқда.

Ҳудудий давлат органларидаги вакансиялар

Вазирликлар тизимидаги вакансиялар

Давлат қўмиталари тизимидаги вакансиялар

Агентликлар тизимидаги вакансиялар

Ҳокимликлардаги вакансиялар

Вакансиялардан хабардор бўлинг!
11.0K views14:30
Ochish/sharhlash