Get Mystery Box with random crypto!

ЎЗБЕКИСТОНДА НАВБАТДАГИ 37 НАФАР АФҒОНИСТОНЛИК БИТИРУВЧИ ТИНГЛ | Termiz tumani hokimligi Axborot xizmati

ЎЗБЕКИСТОНДА НАВБАТДАГИ 37 НАФАР АФҒОНИСТОНЛИК БИТИРУВЧИ ТИНГЛОВЧИЛАРГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида "Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури" (UNDP) ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилган қисқа муддатли 3-ойлик “Тикувчилик”, “Автомобиль транспорти” ҳамда “АКТ” йўналишларида таҳсил олган илк 37-нафар тингловчиларга сертификатлар тантанали равишда топширилди.

Тадбирда сўз олган марказ директори О.Рўзиев, Вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Р.Саломова, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури “UNDP” лойиҳа координатори Б.Жўрахўжаев, Термиз туман ҳокимининг ўринбосари С.Нуриев, касб-ҳунар мактаби директорлари ҳамда битирувчи тингловчиларни қизғин муборакбод этишди.

Афғонистонлик ёшлар 3 ой давомида марказда “Тикувчилик”, “Автомобиль транспорти” ҳамда “АКТ” йўналишларида таҳсил олишди. Машуғотларни самарали ташкил этиш мақсадида, профессор-ўқитувчилар, малакали мутахассислар ҳамда ишлаб чиқариш таълим усталари дарс жараёнига жалб қилинди.

Шунингдек, тингловчиларимиз учун вилоятда мавжуд саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари ва IT PARK фаолиятлари билан яқиндан танишиш мақсадида қўшимча равишда амалий дарслар ташкил этилди.

Тадбирда “Тикувчилик” йўналиши тингловчилари томонидан тикилган миллий ва замонавий либослардан иборат бўлган амалий кўргазмалар намойиш этилди.

Тадбирда сўз олган тингловчилар авваламбор Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, марказ директори бошчилигидаги барча устозларга, (UNDP) ташкилоти раҳбариятига ва барча ҳамкорларга ўзларининг чуқур миннатдочиликларини билдириб ўтдилар.

Эндиликда ушбу тингловчилар ўз мутахассисликлари бўйича ишлаб чиқариш корхоналари ва оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш каби истиқболли режаларни ўз олдига мақсад қилиб қўйганликларини билдириб ўтдилар.

Термиз тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site