Get Mystery Box with random crypto!

Конституцион ислоҳотлар билан бир қаторда, халқ манфаатини кўз | Termiz tumani hokimligi Axborot xizmati

Конституцион ислоҳотлар билан бир қаторда, халқ манфаатини кўзлаб янги қарор ва қонунлар ҳам қабул қилиняпти. Буни ҳис қилиш учун биринчи ўринда солиқ сиёсатидаги енгилликларни санаб ўтиш етарли. Масалан, ота-оналар хусусий мактабларга қилинган тўлов учун даромад солиғидан озод этилди. Ночор оилаларнинг иқтидорли фарзандлари хусусий боғча ва мактабларда текинга ўқиши мумкин, лекин имтиёзга ота-оналарнинг даромади сифатида солиқ солинарди. Бу имтиёз ҳам солиқдан озод қилиняпти.

Сўнгги пайтларда солиқ солишда халқни ўйлаб иш кўриляпти. Сабаби ҳукумат халққа солиқдан қанча енгиллик яратса, одамлар ғирром қилмасдан, солиқларни ўз вақтида тўлашини, бюджет тушумлари кўпайишини тушуниб етди.