Get Mystery Box with random crypto!

Салом, ноябрь! Мана, кузнинг иккинчи ойини ҳам якунлаб олдик. | TentakMinds

Салом, ноябрь!

Мана, кузнинг иккинчи ойини ҳам якунлаб олдик.
Албатта, бу ой ҳам қизиқ воқеаларга бой бўлди.
Чанг остида қолган пойтахт ва Сирдарёда портлаган қурол омборию мобилизация. Пойтахдаги ижара нархлари ошиши ортидан кўчага ҳайдалган ижарачилар-у "Тутқун" фильми ва кўмир омбори фонида селфи қилган ўқитувчилар ҳақидаги хабарлар тармоқни чинакамига "ёндирди".

Биз сизлар учун мана шундай қайноқ хабарларни оммага биринчилардан бўлиб турли услубда узатувчи бир гуруҳ каналлар рўйхатини туздик.

Беxижолат аъзо бўлиб, янгиликлардан биринчи қаторда хабардор бўлаверасизлар.

Қани, олға

Human.uz - инсон ҳуқуқлари, экология, мурожаатлар ва таҳлилий-танқидий мақолалар бериб борувчи, "Ютуб"да ҳам катта обуначилар аудиториясига эга сайтни кузатиш керак.

Rasul Kusherbayev – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг расмий шаҳсий саҳифаси. Бу инсонни ортиқча таърифлаб ўтиришга ҳожат йўқ, бизнингча. "Оффишл" канали шу!

Muxbir Daliyev – журналист, блогер Хуршид Далиевнинг шахсий канали. Унда муаллифнинг ўзига хос тил ва услуби, антиқа “рейдлари”, сатирик чиқишлари, танқидий қарашлари ва мурожаатлар бўйича тайёрлайдиган материаллар акс этади.

Alimoff – таниқли блогер Нурбек Алимов канали. Ёзган ҳар бир постида интеллекти сезилиб туради. Юморларини тушуниш учун гоҳида кўп китоб ўқиган ёки кино кўрган бўлиш керак. Анжанча шева унсури бўёқдорликни кучайтиради. Зерикмайсиз!

Yuristkadr – ҳуқуқшунос Саидали Мухторалиев канали. Судлар ва меҳнат муносабатларига оид масалаларда муаммо бўлса, бемалол шу манзилга уланволинг. Айниқса, раҳбарларга алоҳида тавсую!

Habikatura – Ўзбекистондаги саноқли карикатурачилардан бири. Воқеалар ва трендларга реакцияси ҳайратланарли. Чизганларини томоша қилиб, “Ёмон қибдию”, девормасангиз, ҳисобмас. Фақат у учун сиз ҳам трендда бўлишингиз керак!

BASTION - Аҳолининг муаммоли мурожаатларини назаридан четда қолдирмайдиган зийрак канал.

Асанов Формати - Ўзбек тилидаги илмий-оммабоп ресурс. Унинг муаллифи – тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради.
Тирик энциклопедия.

AvtoblogUz - шу йўналишдаги пионер блогерлардан бири Максуд Музаффаров канали. "ГАИ" акаларнинг "севимли" укаси. Йўл ҳаракати қоидаларини сув қилиб ичганлардан.

Банкир кундалиги - Банк-молия тизимидаги актуал канал. Фақат долзарб масалалар ёритилади. Яна жуда фойдали. Уланганлар кам бўлмайди.

СберкассаУз - Банк ва молия соҳасидаги ноёб маълумотларни ўзида жамлаган банкирлар учун махсус блог.

TENTAKMINDSТентагона оламнинг энг тентак фикрлари. Асосийси ҳақиқатни гапиради, бироқ жуда ачитиб гапиради.

Зафарбек Солижонов - Коррупционер ҳоким-у вазирлар кушандаси, каналида энг сўнгги инсайд хабар ва бепул юридик маслаҳатлар бериб борадиган ҳуқуқшунос блоги. "Дўстлари" Зафарелло деб ҳам чақиришади.

Отабек Артиков - Марғилон дўппини трендга айлантирган юрагида ўти бор воҳалик чапани йигитнинг "оёқлар орасига" аямай тепадиган ҳазиломуз танқидлари, хуллас зериктирмайди...

RakursUzЖурналист Муслим Мирзажоновнинг расмий саҳифаси. Воқеа-ҳодисаларга ўзига хос ракурсда қарайди. “Ютуб”да шу номдаги саҳифаси обуначилар сони 163 мингдан ортиқ. Каналда қисқа, лўнда ва юмор билан ёзади. Айтганча, кам сонли "галочка"си бор блоглардан бири.

Ҳурмат билан яна ўша холис кузатувчи