Get Mystery Box with random crypto!

Оҳ GM, воҳ УзАМ. Мен GM ни севаман, Менга УзАМ ёқади. Менга б | TentakMinds

Оҳ GM, воҳ УзАМ.

Мен GM ни севаман,
Менга УзАМ ёқади.
Менга барибир ONIXни
Неча пулга сотади.

Пулим етмас, ва лекин
Йўқдан кўра, шукр, бор.
Дунёда ҳеч монопол
Эмас АМдек бахтиёр.

Нархин кўриб сўксам да
Салон томон чопаман.
Ўнг киссамни бўшатса
Чапин тутиб тураман.

ҚҚС деган жойига
Аламимни кўмганман.
Болам қотган нон есин,
Мен GMни деганман.

Ҳар тонг қараб ойнага,
Дейман, унинг айби йўқ.
Ҳеч бир юртда биз каби
Ўзларининг АМи йўқ.

Блогерлар ёв лекин,
АМ улардан қарз эмас.
Ҳеч қайсиси нархларни
Туширишга арзимас.

Хомуш бўлар баъзилар,
Навбатда ой санашиб.
Менга эса турибди,
Сарғайганим ярашиб.

Мижоз - мижоз, пул пулдир
Ўйнатади ҳолича.
Азизларим, GMни
Қабул қилинг борича.

GM минай десангиз,
Маслаҳатим олволинг
150 йил эшакдай
Ишланг ва ойлик олинг.

Ўзим учун деманг, мен
GM учун яшайман.
GM учун боримни
Гилам қилиб тўшайман.

Автомоторс сўзидан
Бахт сўзини ясайман.
Бахтим шу - монополни
Бахтли қилиб яшайман.

@tentakminds