Get Mystery Box with random crypto!

Тўлдириш Юқоридаги ҳолат бўйича берилган муносабат қуйидаги | TentakMinds

Тўлдириш

Юқоридаги ҳолат бўйича берилган муносабат қуйидагича:

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеотасвир 2021 йилнинг 14 июль куни Фарғона шаҳри ички ишлар бўлимида содир этилган бўлиб, ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда 2021 йил 2 декабрда мазмунан кўриб чиқишлик учун суд органларига юборилган.

Мазкур жиноят иши жорий йилнинг 23 август куни Фарғона вилояти ЖИБ суди томонидан апелляция тартибида кўриб чиқилиб, ходимларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деб топилган ва оқлов ҳукми чиқарилган.

ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Ш.Ғиёсов 

Бу билан бу тентак кўнгил хотиржам бўлмаяпти да. Хамма оппоқ бўлса, бу видеода биз нима кўрдик? Ўқув машғулотими? Қўлни чигалини ёзишми? Балки кино олинаётгандир?

Биз нимага ишонайлик? Кўрганимизгами ё ўқиганимизгами?

@tentakminds