Get Mystery Box with random crypto!

Бўғ, теп, ўлдир. Блогер Олимжон Ҳайдаров эълон қилган мана бу | TentakMinds

Бўғ, теп, ўлдир.

Блогер Олимжон Ҳайдаров эълон қилган мана бу видеога ИИВ муносабат билдиришга шошилмаяпти. Бир неча кун аввал Паркентда журналистга таҳдид қилган подполковник ҳақида ёзганимни эса биров кимга айтяпсан демадиям.

Умуман олганда ҳуқуқ-тартибот идоралари халқни ўзига душман сифатида кўриши сир эмас. Гарчи ўзлари ҳам шу халқдан чиққан бўлса-да.

Гўё улар бир куч, халқ эса таҳдид. Эскидан қолган бу қараш тизимни ҳали ҳануз тарк этмайдиган кўринади. Формалиларнинг зўравонликларини ҳамма кўриб турса ҳам муносабатларнинг кўпида улар "оппоқ" жабрланувчи эса айбдор деб талқин қилинади.

Сизга формани халқни калтаклаш учун кийдиришмаган братлар. Унга хизмат қилиш учун кийдиришган. Қасамёдингизда Ватанга содиқ бўламан, дегансиз. Ватан эса шу халқи билан ватан бўлади.

Муштга эмас, қонунга мувофиқ иш кўрилмас экан, давлат ва унинг раҳбариятига нисбатан ишончсизлик, норозилик кучаяди.

ИИВ юқоридаги видео бўйича нимадир дейишга вақти йўқ. 2 кундан бери эса Тошкентда ахборот олиш эркинлиги мавзусида халқаро тадбир бўляпти.

@tentakminds