2022-04-29 17:28:41
Учиб кетаётган самолётда қарға стюардессани чақирадиган тугмачани босибди. Стюардесса келиб қарғага:
- Нима хизмат, - дебди.
Қарға:
- Хизмат йўқ, хазиллашдим, - дебди.
Стюардесса жахли чиқиб индамай, қайтиб кетибди. Кейин қарға яна тугмачани босиб стюардесса чақирибди. Стюардесса келиб яна:
- Нима хизмат, - деб сўрабди.
Қарға яна:
- Хизмат йўқ хазиллашдим, дебди.
Стюардессани яна жахли чиқиб индамабди. Орқароқда бўри кузатиб ўтирган экан. Бўриям тугмачини босибди. Стюардесса келиб:
- Сизга нима хизмат, дебди.
Бўриям:
- Хизмат йўқ, манам ҳазиллашдим, - дебди.
Шунда стюардессани баттар жахли чиқиб қарға билан бўрини самолётдан ташаб юборибди. Қарға бўрини олдига келиб:
- Эй, бўри учишни биласами, дебди
Бўри:
- Йўқ, - деса
Қарға:
- Унда нимага хазиллашасан, дермиш?!
@TegibKetdimi
8.7K views14:28