Get Mystery Box with random crypto!

Россияда энди «Қаҳрамон она» унвони бор. 10 нафар ва ундан орт | ТАЯНЧ - TAYANCH

Россияда энди «Қаҳрамон она» унвони бор. 10 нафар ва ундан ортиқ фарзандларни дунёга келтириб, тарбиялаган онага «Қаҳрамон она» унвони берилади ва 1 миллион рубл пул совға қилинади.

Биринчи фарзандга (2020 дан кейин туғилган бўлса) “Материнский капитал” - 450 минг рубль

Икки нафар фарзанди борларга "Материнский капитал" - 693 минг рубль

Учинчи фарзандини дунёга келтирганларга ёрдам пули - 450 минг рубль ва ижтимоий имтиёзлар

Тўртинчи ва ундан кейинги фарзандини дунёга келтирганларга "Родительская Слава" медали, 200 минг рубль пул ва ижтимоий имтиёзлар

Олтинчи ва ундан кейинги фарзандларни дунёга келтирганларга "Родительская Слава" ордени, 500 минг рубль пул ва ижтимоий имтиёзлар

Ўнинчи фарзандга “Қаҳрамон она” , 1 миллион рубль ва ижтимоий имтиёзлар

Бу федерал ёрдам эди. Ҳар бир шаҳарда регионал имтиёзлар ҳам бор.

Масалан, Москва шаҳри ва областида учинчи фарзанд учун ер совға қилинади ёки ер бўлмаса ўрнига пул берилади. Красноярскда 4 бола учун машина берилади ва ҳ.к. Ҳар бир регионнинг ўзини қўшимча совғалари бор.

Декрет, болалар пули, ҳар ойлик пособиелар юқоридан саналганлардан ташқари берилади.

Келтирилган совға ва моддий ёрдамларни олиш учун ота-она ва фарзандлар Россия фуқаролари бўлиши шарт.

Қаҳрамон она бўлиш учун яна нечта бола кўришингиз керак экан? Консультация керак бўлса мурожаат қилаверасизлар.

@zarnigor1