Get Mystery Box with random crypto!

АЛЛОҲ ТАОЛО ҲЕЧ БИР АМАЛНИ ЗОЕ ҚИЛМАЙДИ. Аллоҳ таоло айтади: | ТАВҲИДГА ДАЪВАТ

АЛЛОҲ ТАОЛО ҲЕЧ БИР АМАЛНИ ЗОЕ ҚИЛМАЙДИ.

Аллоҳ таоло айтади:

إِنَّ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ إِنَّا لَا نُضِيعُ أَجۡرَ مَنۡ أَحۡسَنَ عَمَلًا

Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар эса, шак-шубҳасиз, Биз (улар каби) чиройли амаллар қилган кишиларнинг ажр-мукофотини зое қилмасмиз.

(Каҳф сураси, 30-оят).

Баъзан вақтингиз бекорга сарф бўлаётгандек туюлади. Мисол учун, даъват қиляпсизу, ҳеч ким қулоқ осмаяпти, ёки сиз даъват қилаётган одамларда бирор ўзгариш кўринмаяпти. Шуни билишингиз лозимки, сизнинг мукофотингиз Аллоҳ ҳузурида ва ҳеч бир  ҳаракатингиз зое кетмайди. 

Чунки муваффақият рақамларда  эмас. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Осмонга кўтарилганимда менга халқлар намойиш этилди. Бир пайғамбарни ўн киши билан, бир пайғамбарни беш киши билан, (бошқа) пайғамбарни бир ёки икки киши билан кўрдим. Бир пайғамбарнинг ёнида эса ҳеч ким йўқ эди». Шундай
бўлсада бу Пайғамбарлар ютқазмадилар, балки инкор қилганлар ютқазишди. Шундай қилиб Аллоҳ сизга  бажарганингиздан ортиқроқ  қилиб қайтаради.

@Tavhidga_Davat_uz