Get Mystery Box with random crypto!

ОГОҲ БЎЛИНГ, ЯНГИ ЛАФЗИЙЧИЛАРНИНГ НИКОҲ АҚДЛАРИ ФОСИДДИР. Мар | ТАВҲИДГА ДАЪВАТ

ОГОҲ БЎЛИНГ, ЯНГИ ЛАФЗИЙЧИЛАРНИНГ НИКОҲ АҚДЛАРИ ФОСИДДИР.

Марвазий роҳимаҳуллоҳ айтди:

Мен Абу Абдуллоҳга: Бизнинг дўстларимиздан бир киши ўзининг синглисини бир кишига никоҳлаб берди. Бироқ, у эса анави лафзийчилардан бўлиб: Қуръон билан бўлган лафзим маҳлуқдир, дер эди. У киши ҳадис ёзарди, (яъни ҳадис жамлаш билан шуғулланарди) дедим. Шунда Абу Абдуллоҳ: Бу жаҳмийданда ёмондир, деди. Мен: Иккаласини ажратиб юбориладими? дедим. У киши: Ҳа, деди. Мен: Уларни ўртасини акаси ажратадими? дедим. У киши: Яхши бўлади, деди. Ва яна: Жаҳмийларга билдириб қўйинглар, бу унинг охири аввалини бузадиган каломдир, деди. (яъни жаҳмийларнинг сўзини охири аввалини бузади).

(Ибона
1/344/12/151).

Мусулмон киши қизини ёки опа-сингилларини кимга никоҳлаб бераётганига эътибор берсин. Шошилмай ақидасини имтиҳон қилсин. Чунки биз жаҳмийларга тўла замонда яшаяпмиз. Салафларга эргашишни даъво қилаётган тавҳид аҳлининг аксари, ўзлари сезмаган ҳолда жаҳмийлар ақидаси билан таъсирланиб қолган. Кейинги олимларнинг китоблари уларнинг ақидасидан холий эмасдир. Бу фосид ақидалар ҳақ сўзлар орасида келганлиги учун оддий инсонлар у ёқда турсин, олимлари ҳам ажратолмай қолишди. Магар Аллоҳ сақлаган инсонлар бундан мустасно бўлиб, улар эса имом Авзоъий роҳимаҳуллоҳ айтганидек бир шаҳарда битта ёки иккита топилар, балки у ҳам топилмайдиган бўлиб қолди. Эй биродарларим, жаҳмийлар ақидасидан огоҳ бўлинглар! Суюкли қизингизни бир умр мушрик инсонларга қул қилиб қўйманг, қиёматда сўраласиз!

@Tavhidga_Davat_uz