Get Mystery Box with random crypto!

Расман! 9 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди “Қурбон | Tarix va bugun kanali

Расман! 9 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди

“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль – шанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Президент фармонига мувофиқ, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.

Шунга кўра, Қурбон ҳайити арафасида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олинади.

Бунда:
9 июль (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
10 июль (якшанба) – дам олиш куни;
11 июль (душанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.

@Yurist_Xizmati