Get Mystery Box with random crypto!

​​ ЎРТА МАХСУС МАЪЛУМОТЛИ ЎҚИТУВЧИЛАР УЧУН МУҲИМ ЯНГИЛИК Педа | Tarix va bugun kanali

​​ ЎРТА МАХСУС МАЪЛУМОТЛИ ЎҚИТУВЧИЛАР УЧУН МУҲИМ ЯНГИЛИК

Педагогика йўналишидаги сиртқи таълимга энди фақат беш йил иш стажига эга бўлган педагоглар қабул қилинади.

2023-2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларига фақатгина камида беш йиллик педагогик иш стажига эга бўлган шахслар қабул қилинади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори имзоланди.

Мазкур қарорга кўра 2023-2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг математика ва информатика, физика ва астрономия, киё, биология, география ва иқтисодий билим асослари, ўзбек тили ва адабиёти, она тили ва адабиёти (тиллар бўйича), ўзбек тили гуруҳларда ўзбек тили, хорижий тил ва адабиёти (тиллар бўйича), чақириққача ҳарбий таълим, мактаб менежменти, мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил (тиллар бўйича) ва махсус педагогика (фаолият турлари бўйича) сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди.

Ушбу рўйхатда бўлмаган таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга камида беш йиллик педагогик иш стажига эга бўлган шахслар қабул қилинади.

Ўқиш истагида бўлган шахсларнинг таълим тизимида камида беш йиллик педагогик иш стажига эга эканлиги “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги маълумотлар асосида белгиланади.

Xalq ta'limi Info