Get Mystery Box with random crypto!

#Қонунчиликдаги_янгиликлар Педагогика йўналишида 10 та ОТМ т | Tarix va bugun kanali

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Педагогика йўналишида 10 та ОТМ ташкил этилади

“Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–289-сон, 21.06.2022 й.) қабул қилинди

Қарор билан тегишли ОТМ ҳамда уларнинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида қуйидагилар ташкил этилади:

Урганч давлат педагогика институти;
Наманган давлат педагогика институти;
Гулистон давлат педагогика институти;
Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти;
Андижон давлат педагогика институти;
Бухоро давлат педагогика институти;
Термиз давлат педагогика институти;
Шаҳрисабз давлат педагогика институти;
Чирчиқ давлат педагогика университети;
Жиззах давлат педагогика университети.

2022/2023 ўқув йилидан:

мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълимда фойдаланиладиган дарсликлар ҳамда методик қўлланмаларни педагог кадрлар тайёрловчи ОТМга уларнинг талабномасига мувофиқ пуллик асосда тақдим этиш тартиби жорий қилинади;

педагог кадрлар тайёрловчи ОТМ кундузги таълим шаклида ўқиётган 2–4-босқич талабалари учун ҳафталик ўқув машғулотлари “4+2” тартибида (дарсларнинг 4 куни ОТМда, 2 куни мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида амалиёт ўташ тартибида) олиб борилади.

Ҳар йили педагог кадрлар тайёрловчи ОТМ ихтисослик кафедраларининг камида 5 фоиз профессор-ўқитувчиларини хорижга танлов асосида малака ошириш ва стажировкага юбориш чоралари кўрилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot