Get Mystery Box with random crypto!

Аччиқ анекдот... Мактабда тинчлик дарси кетаяпти. Болалар ол | Тарих ва бугун

Аччиқ анекдот...

Мактабда тинчлик дарси кетаяпти. Болалар олдида Сталин чиқиш қилмоқда. Дарс саволларга етиб борди. Петя Иванов ўрнидан туриб сўрайди:

—Менинг сизга уч саволим бор:
1) ўртоқ Кировни ким ўлдирди?
2) мамлакатдаги одамлар нимага қашшоқ?
3) нима учун бизда инсон ҳуқуқлари тўхтовсиз бузилаверади?

Сталиннинг қовоғи солинди. Ўйланиб қолди. Шу пайт қўнғироқ чалинди ва болалар югуриб синфдан чиқиб кетишди.
Кейинги дарс бошида иккинчи бир ўқувчи савол берди:

— Менда сизга бешта савол бор:
1) ўртоқ Кировни ким ўлдирди?
2) нега мамлакатдаги одамлар шу қадар қашшоқ?
3) нега доимий равишда инсон ҳуқуқлари бузилаверади?
4) нима учун қўнғироқ 20 минут олдин чалинди?.. ва энг муҳими:
5) Петя Иванов қани?

Манба: тарихий хақиқатлар ва сабоқлар.


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Тарих ва бугун