Get Mystery Box with random crypto!

#ибрат #танқид Умар ибн Ҳаттоб даврларида у кишининг ҳузурлар | TAQVOLIGIMSIZ 📿

#ибрат #танқид

Умар ибн Ҳаттоб даврларида у кишининг ҳузурларига уч киши мискин бир йигит билан кириб шундай дейишди:
— Эй мўминлар амири, мана бу йигитдан биз учун қасос олишингизни сўраймиз, сабаби бу инсон отамизни ўлдирди.
— Нима учун оталарини ўлдирдинг?
— Мен туя ва эчкиларни ўтлатиб юрувчи чўпонман. Туяларимдан бири оталарининг еридаги дарахтни егани учун оталари туямни тош билан уриб, ўлдириб қўйди. Кейин мен хам худди шу тошни олиб оталарини ургандим, ўлиб қолди.
— Демак, сен жазога маҳкумсан.
— Менга уч кун мухлат беринг. Отам вафот этганлар. Менга ва кичик укамга бир хазинани мерос этиб қолдирганлар. Агар мени қатл этсангиз, мендан кейин мерос ҳам йўқолади, укам ҳам хеч вақосиз қолади.
— Ким сени қайтиб келишингга кафил бўла олади?

Йигит одамларнинг юзига разм солиб чиқар экан, мана шу инсон деб Абу Заррга ишора қилади.
— Эй Абу Зарр, сен шу йигитга кафилмисан?
— Ҳа, эй мўминларнинг амири.
— Сен у йигитни танимайсан. Агарда қочиб кетгудек бўлса, унинг ўрнига сени жазога тортаман.
— Мен унга кафилман, эй мўминлар амири.

Шу билан йигит жўнаб кетди. Орадан бир кун, икки кун ва нихоят учинчи кун ўтяпти ҳамки, йигитдан дарак йўқ. Одамларнинг барчаси Абу Заррдан хавотирда эдилар. Уни асло жазога тортилишини истамас эдилар. Шу маҳал, шом намозидан бироз олдин йигит ҳаллослаб югуриб етиб келди. Унинг юзидан чарчаб, ҳолдан тойгани билиниб турар эди. Йигит мўминлар амирининг олдиларига келиб тўхтади.
— Хазинани укамга топшириб келдим. Энди, мени жазолашингиз мумкин. Мен сизнинг ихтиёрингиздаман.
Умар ибн ал-Хаттоб хайрон бўлиб сўрадилар:
— Сени нима қайтарди? Қочиб кетишинг хам мумкин эдику?!
— Расулуллоҳнинг вафотларидан сўнг, одамларда ахд ва вафо қолмабди", деб айтишларидан чўчидим.

Умар ибн ал-Хаттоб Абу Заррдан сўрадилар:
— Нимага сен кафил бўлдинг?
— "Расулуллоҳнинг вафотларидан сўнг одамларда яхшилик қолмабди", деб айтишларидан қўрқдим.

Ўлиб кетган одамнинг фарзандлари бундан таъсирланиб, "биз уни афв этдик" деб айтдилар. Умар ибн ал-Хаттоб:
— Нимага? Нима учун?
— Одамлар "Расулуллоҳнинг вафотларидан сўнг одамлардан афв йўқолиб кетаяпти", деб айтишларидан қўрқяпмиз.

P.S.: Бугун бизнинг амалларни кўрган одамлар "Расулуллоҳнинг вафотларидан сўнг одамларда инсоф-диёнат қолмабди" дейишса керак...

Шунинг учун, мен ҳам одамларнинг орасида "яхшиликка даъват қилиш йўқолиб кетди", деб айтмасликлари учун, сизларга хам илиндим.

@Taqvoligimsiz_kanali