Get Mystery Box with random crypto!

#Вақт_қадри Сериал 60 дақиқа Футбол 90 дақиқа Кино 90 дақиқа | TAQVOLIGIMSIZ 📿

#Вақт_қадри

Сериал 60 дақиқа
Футбол 90 дақиқа
Кино 90 дақиқа
Фейсбукда кезиш 30 дақиқа
Ошхонада улфатлар билан ўтириш 120 дақиқа
Намоз 15 дақиқа
Субҳаналлоҳ дейиш 1 сония

15 дақиқада ўқийдиган Намозимизга хушуъ-хузуъга қараб 10 баробардан 700 баробаргача савоб оламиз.

Аллоҳ таолонинг фазли билан 5 вақт Намозини ўз вақтида ўқиган банда 50 вақт Намоз ўқиганнинг савобини олади.

Субҳаналлоҳ деб бир марта айтсак, осмону ер ораси савобга тўлади.

Аллоҳ таолонинг фазли ила 1 дақиқада 60 та, 5 дақиқада 300 та савоб топамиз.

Тан олайлик, баъзиларимиз кўп вақтимизни зикрсиз ўтказамиз. Фейсбукни 1 соатга ёпиб, шу вақтни Аллоҳ таолонинг зикрига сарфласак, Лаа илааҳа иллаллоҳ, Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар, Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ, Астағфируллоҳ десак, қанча савоб топамиз, Роббимизга ҳамд, истиғфор айтган, жаннат хазинасини тилга олган бўламиз.

Аллоҳ таоло тилларимиз доим Ўзининг зикри билан, қалбларимиз доим Ўзининг ёди билан, муҳаббати билан банд бўлишини насиб этсин!

Устозимиз Исҳоқжон домланинг вақтни тартиблаш борасидаги суҳбатларидан.

@Taqvoligimsiz_kanali