Get Mystery Box with random crypto!

Кето-диета — кам углеводли диета бўлиб, асосан рацион ёғли ва | Taomlanish ilmi

Кето-диета — кам углеводли диета бўлиб, асосан рацион ёғли ва оқсилли маҳсулотлардан иборат бўлади. Бу диета дастлаб қондаги кетон таначалари даражасини ошириш орқали болаларда эпилепсияни даволашда ишлатилган.

Кето-диета инсулин резистентлиги ва 2-тип диабетни даволашда муваффақият келтирган ва таъсири нафақат углеводларни камайтириш, балки кетонлардан бири бўлган бета-гидроксибутиратни бирлаштириш орқали ҳам эришилган.

Бундан ташқари, бета-гидроксибутират грелин — очлик гормони ва тўйинганлик ҳақида сигнал берувчи нейромедиатор — холецистокинин ишлаб чиқаришга таъсир қилади. Шу сабабли, кето-диетада тўйганлик ҳисси кам овқат еганда ҳам пайдо бўлади ва узоқ давом этади.

Кето-диетани яна бир асосий афзаллиги — кетоз семиришда вазн йўқотишига ёрдам беради.

Бу диетада организм учун ёқилғи вазифасини углеводлар эмас, балки ёғлар бажаради, шу сабабли ёғларни интенсив парчаланиши кузатилади.

Кето-диета марафони ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари ниҳоясига етиб қолди. Марафон 21 кун давом этади ва ҳозирда баҳоси 300,000 сўм этиб белгиланмоқда.

Мутахассисга диета бўйича ўзингизни қизиқтирган савол йўллашга махсус гуруҳ очилган бўлиб, қатнашмоқчи бўлсангиз @drnootrivit га ёзинг, қўшиб қўяман.

@taomlanish_ilmi