Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум! Ушбу мурожаат орқали шуни маълум қиламизки, | TanqidlarUz

Ассалому алайкум! Ушбу мурожаат орқали шуни маълум қиламизки, Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 йилдаги 572-сонли қарори 1-иловаси 6-бандига кўра таълим ташкилотларида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали (бош ўқитувчи лавозимидаги) педагог кадрлар мажбурий аттестациядан ўтмаслиги белгиланган эди. Шунга асосан, 2017 йилда олий тоифа олган ва 15 йилдан ортиқ стажга эга педагоглар 2022 йил май-июнь ойларида аттестацияга жалб этилмади. Бироқ орадан 3 ой ўтиб Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2022 йил кунги 425 сонли қарори 2-иловаси 11-бандига асосан ушбу тартиб бекор бўлди. 2022 йилдаги аттестация жараёнида 572-сонли қарор амалда бўлган. Муаммо шундаки, эндиликда минглаб олий тоифага 2017 йилда ўтган ва стажи 15 йилдан ортиқ педагоглар сентябр ойидан оддий мутахассис тоифасига тушириб қўйилди. Шу тоифа асосида ҳақ тўланадиган бўлди. Бу ерда педагогнинг айби нимада? ахир улар ВМнинг қарори асосида аттестациядан ўтишмаганку. Ўша пайтда Вазирлик айтиш керак эди: Биз билмай карор чиқартириб кўйдик, шунака айтамиз, қайтамиз, мақсадимиз педагогларни касбидан бездириш, пировардида Ўзбекистон таълимини емиришни бош мақсад қилиб олганмиз деб мард бўлиб айтганда бу каби аросатда қолганлар ёзда тоифадан ўтиб олармиди?! Ҳар қалай Вазирлар Маҳкамасига 425-сонли қарорни имзолатиш учун Ўзтрансгаз ёки Коммунал хизмат агентлиги ёхуд қишлоқ хўжалиги вазирлиги олиб кирмагандир-а? Мақсад бу ерда тоифалар орасида тўланадиган маблағда ёки аттестациядан қочишда эмас. Шунчаки, ўқитувчини устидан калака қилиб, уларни устидан кулган ҳолда олий тоифали ўқитувчиларни бира тўла мутахассис тоифасига тушириб қўйилганида ва ноябр ойидаги бўладиган аттестациягача айнан ўша йилда 572-сонли қарорнинг юқоридаги бандига ишониб аттестациядан ўтмаган педагогларга имконият берган ҳолда тоифалари сақланиб турилишида. Унда нега ўша май-июнь ойларида шу каби педагогларни аттестацияга жалб этилмади деган саволга на Саидов, на Тошкенбоев жаноблари жавоб бера олмаяпди. Чунки ўқитувчини, педагогни тажриба қуёни сифатида ўрганиб қолишган. 25 кундан ортиқ вақт мобайнида ушбу муаммо ижтимоий тармоқларда ўта баҳс-мунозара ва эътирозларга сабаб бўлсада Республика Адлия вазиримиз жаноб Русланбек Қуролтаевич ёки унинг ўринбосарлари жим туришганига ҳайронманда. Бошқа соҳада шу каби норозиликлар бўлса 3 соат ичида жуда ўзлари бўлмасада матбуот хизмати раҳбари муносабат беришга устаси фаранг бўлиб кетишгандику. Ё юқоридаги ҳар икки таълимга алоқадор ташкилот билан келишиб олганмисизлар. Ўзбекистонда қонунларнинг аниқ ва бир хилда ишлашига масъул бўлган яна бир орган бор. Бу Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси органлари. Яна қайтариб айтаман: Аниқ ва бир хилда ишлашига! Қарор ижросидаги бу номутаносибликка аниқлик киритишда тизимингиздаги бошқарма орқали аниқлик киритиб ижобий ҳал қилиб берсангизлар юртимиздаги айнан шу муаммода турган, таълим тизимидан кўнгли совиб, ишига қараб эътибор олмай бундан буёғига эътиборга яраша ишлайдиган 1000 га яқин педагогларнинг қонуний ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилган бўлардингиз

Бизга хабар йўллаш учун

Мурожаат учун

@TanqidlarUzBot

@TanqidlarUzB

Каналга уланиш:
https://t.me/TanqidlarUz