Get Mystery Box with random crypto!

Наманган вил.– Учқўрғон туман ҳокими Ж.Риззаевга мурожаат Би | TanqidlarUz

Наманган вил.– Учқўрғон туман ҳокими Ж.Риззаевга мурожаат

Биз Учқўрғон туман 5-сонли мактаб ота-оналари туман хокими Жахонгир Риззаевга Мурожаат қилмоқчимиз. Бизнинг мурожаатимиз шундан иборатки сизнинг харакатлатингиз натижасида мактаб ўқувчиларига қулай бўлиши учун мактабнинг эски биноси бузулиб янги замонавий мактаб қурулиши бошланди. Мактаб қурулиши якунлангунига қадар фарзандларимизни ўқиб туриши учун қулай ва шароити яхши бўлган 1-сонли мактабга вақтинча кўчириб туришда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз. Аслида бу муаммони сизгача етказилмасдан туман халқ таълими мудирини буйруғи билан хам хал қилса буларди. Аммо 1-мактабнинг валломат директори фарзандларимизни мактабга киргизишга тўсқинлик қилмоқда. Аслида биз мактаб директорини уйидан жой сўрамадик балки давлатни мулки бўлган бинода вақтинча халқнинг болаларини ўқиб туришини сўрадик. Лекин бу валломат директор 1-мактабни ўз номига хатлаб олгандек тўсқинлик қилмоқда. Ахир президентимиз катта ташаббус билан биз ИЖТИМОИЙ ДАВЛАТ қурамиз халқнинг хар қандай манфаатларини химоя қиламиз деб турган пайтда нима учун бу валломат халқни болаларини сарсон қилмоқда. Кимдир ёки мутасадди ташкилотлар бу ахмоқ директорга ўз ўрнини кўрсатиб сиёсий бахо бера оладими. Ёки шу оддий муаммони хам президентга мурожаат қилишимиз керакми. Жахонгир Ризаев қўл остингизда Таълимга жавоб берадиган Ўринбосарингиз Сардор Хакимович бор шуларга бир оғиз топшириқ қилсангиз бу муаммони 1 дақиқада хал қилиб керак бўлса 1-мактаб валломат директорини ўзини мактабга киритмай қўяди. Сиздан илтимос  бу мурожаатимизни тезда хал қилиб берасиз деган умиддамиз. Чунки тез орада мактаб бошланади.

Бизга хабар йўллаш учун

Мурожаат учун

@TanqidlarUzBot

@TanqidlarUzB

Каналга уланиш:
https://t.me/TanqidlarUz