Get Mystery Box with random crypto!

Нодавлат олийгоҳларга лицензия бериш тартиби ўзгармоқда Нодав | OLIY TAʼLIM

Нодавлат олийгоҳларга лицензия бериш тартиби ўзгармоқда

Нодавлат олий таълим ташкилотларига лицензия бериш Вазирлар Маҳкамасининг 80-сонли қарори асосида амалга оширилиб келинган эди. Ушбу қарорда лицензия олиш учун талаблар батафсил кўрсатилган эди.

Ҳозирги вақтда ушбу ҳужжатга ўзгартириш киритилмоқда ва эндиликда лицензия янги талаблар асосида берилиши кутилмоқда, жумладан:

Ҳисоб рақамда туриши лозим бўлган 150,000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағи эндиликда музлатилади, гаров сифатида пулни ҳисоб рақамдан ечиб олинишига йўл қўйилмайди;

Нодавлат олийгоҳ очиш учун ўқув биноси ижара асосида бўлиши тартиби бекор қилиниши кутилмоқда, ўқув биноси олийгоҳ очмоқчи бўлган МЧЖ балансида бўлиши талаб этилади;

Талабалар турар жойи (ТТЖ) биноси балансда бўлиши шарт эмас. Талабаларни ТТЖ билан таъминлаш учун бошқа бино иншоотларни ижарага олиш мумкин бўлмоқда.

https://t.me/Talimz