Get Mystery Box with random crypto!

Қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлиги учун ходимга ойли | OLIY TAʼLIM

Қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлиги учун ходимга ойлигига таъсир қилмаган ҳолда имтиёзли иш шартлари қўлланиши мумкинми?

Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 30-апрелдан кучга кирган Меҳнат Кодексида вояга етмаган фарзандлари бўлмаган фуқароларга қатор имтиёзлар белгиланган.

Унга кўра:

Ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ҳар йили давомийлиги камида тўрт календар кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.

Иш берувчи ҳомиладор аёлнинг, ўн тўрт ёшга тўлмаган боланинг (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) ота-онасидан бирининг (ота-она ўрнини босувчи шахснинг), шунингдек оиланинг бетоб аъзосини парваришлашни амалга ошираётган шахснинг илтимосига кўра уларга тиббий хулосага мувофиқ тўлиқсиз иш вақти белгилаши шарт.

Икки ёшга тўлмаган боланинг ота-онасидан бирига (васийсига) дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ташқари болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар берилади.

Бу танаффуслар камида ҳар уч соатда, ҳар бири ўттиз минутдан кам бўлмаган давомийликда берилади. Бу вақт иш вақтига киритилади ва ўртача иш ҳақи бўйича иш ҳақи тўланади.

Мазкур танаффусларнинг аниқ давомийлиги ва уларни бериш тартиби жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра иш берувчи томонидан белгиланади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

https://t.me/Talimz