Get Mystery Box with random crypto!

#ОТМ_янгиликлари Тошкент давлат юридик университети раҳбария | 🎓 TA'LIM PLUS | Chet'elda Ta'lim

#ОТМ_янгиликлари

Тошкент давлат юридик университети раҳбарияти жамоатчилик билан онлайн мулоқот ўтказмоқда

Бугун, 11 июнь куни соат 15:00да Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Тошкент давлат юридик университети фаолияти бўйича онлайн брифинг ташкил этилади.

Тадбирда юридик таълим соҳасидаги ислоҳотлар, университетда олиб борилаётган ўзгаришлар, қабул жараёнлари ҳақида атрофлича фикр юритилади.

Тадбир тафсилотлари UzReport телеканали орқали тўғридан тўғри ёритиб бориш кўзда тутилган.

Шу билан бирга Zoom платформаси (идентификатор рақами - 876 0851 0182), университетнинг facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси (@tsulofficial) орқали мулоқотга қўшилиш мумкин.

Саволлар учун: @tdyu_murojaat_bot

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.me/joinchat/AAAAAEmhFYfBjyP1ncq8hQ