Get Mystery Box with random crypto!

​​#ОТМ_янгиликлари Битирувчиларнинг онлайн ҳимоялари қизғин | 🎓 TA'LIM PLUS | Chet'elda Ta'lim

​​#ОТМ_янгиликлари

Битирувчиларнинг онлайн ҳимоялари қизғин давом этмоқда

Ўзбекистон давлат консерваторияси
“Мақом чолғу ижрочилиги” кафедраси битирувчи талабалари ҳам республикадаги бошқа ОТМ талабалари каби якуний давлат аттестациясини онлайн тарзда топширишди.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Аҳмаджон Дадаев бошчилигидаги давлат аттестацияси комиссияси аъзорлари 25 нафар битирувчиларининг ижросини баҳолашди.

Талабалар дастурда белгиланган барча туркумли асарларни: мақом чолғу куйлари, халқ йўлларидан ва бастакор ижодидан намуналарни тўлиқ ижро этдилар.

Барча жараёнлар карантин талабаларига қаътий риоя қилган ҳолда ва масофадан онлайн тарзда амалга оширилди.

Талабалар ижролари ва битирув малакавий иши ҳимояси алоҳида баҳоланди. ва ДАК раиси томонидан умумий балл қўйилди. Баҳолаш 100 баллик тизимда ўтказилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.me/joinchat/AAAAAEmhFYfBjyP1ncq8hQ