2021-02-11 18:41:49
#Сўраган_эдингиз
XАЙФСАН ОЛГАН ХОДИМГА МУКОФОТ ПУЛИ БЕРИШ МУМКИНМИ?#Савол
Мен мактабда ММИБДЎ лавозимида ишлайман. Жорий йилнинг январь ойида «Ҳайфсан» олганман. Февраль ойида мукофот пули олиш учун туман ХТБга сўров хати билан мурожаат қилинди. Лекин, ХТБ юристи хайфсан олган ходимга мукофот пули бериш мумкин эмас деяпти. Унинг бу хати-ҳаракати қонунийми?#Жавоб
Бу масалада кўпчилик чалкашлакка дуч келади. Мукофот пулини кўпчилик аслида нима эканлигини тушунмайди.
Бу саволга тўлиқ жавоб бериш учун аввал “мукофот” атамасига изоҳ беришни лозим деб топдик.
Мукофотлар – меҳнат соҳасида миқдор ва сифат жиҳатидан юқори натижага эришилганда ходимларни қўшимча тарзда рағбатлантириш шакли ҳисобланади. Мукофотларни даврий ва бир йўла бериладиган мукофотларга бўлишимиз мумкин. Даврий мукофотларнинг кўпчилиги меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига киритилиб қўйилади ва улар иш ҳақи таркибига киради.
Иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига кирмайди (МК-180 моддаси. 3-қисми). Демак, хайфсан олган ходимга мукофот берилиши мумкин. Чунки мукофот пули муассасада ўрнатилган меҳнат ҳақи тизими бўйича тўланади.
Мукофот пулини олиш мумкин бўлса унда ходимга «Хайфсан» нима учун берилади, «Ҳайфсан» олган ходимга аслида қандай имтиёзлар берилмайди дейишингиз мумкин.«Ҳайфсан» олган ходимга ХТБ томонидан бериладиган фахрий ёрлиқлар ёки давлат мукофотлари, эсдалик кўкрак нишони ёки муассанинг меҳнат ҳақи тизимига киритилмаган қўшимча тўловлар (маҳаллий ҳокимият органи томонидан бериладиган қўшимча моддий рағбатлантиришлар) берилмайди.
ХОДИМГА МУКОФОТ БЕРИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига 1-илова “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 29-бандига мувофиқ умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини умумтаълим муассасасини ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси ва ўз фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун ҳамда республикамизда нишонланадиган байрам саналари муносабати билан уларга календарь йили давомида жами икки лавозим маошигача миқдорда мукофот пули тўлаш йўли билан моддий рағбатлантириш мумкин. Ушбу тўловлар Жамғарма маблағлари доирасидан келиб чиққан ҳолда, йилига бир неча маротаба амалга оширилиши мумкин.
“XАЙФСАН” ИНТИЗОМИЙ ЖАЗОСИНИ МУДДАТИДАН ИЛГАРИ БЕКОР ҚИЛИШ МУМКИНМИ?Мехнат кодексининг 183-моддасига мувофиқ интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо қўлланилган кундан бошлаб бир йилдан ошиб кетиши мумкин эмас. Лекин, бу дегани интизомий жазо чораси ходимдан бир йилгача олиб ташлаш мумкин эмас дегани эмас. Интизомий жазони қўллаган иш берувчи ўз ташаббуси билан, ходимнинг илтимосига биноан, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита раҳбари илтимосномасига кўра жазони бир йил ўтмасдан олдин ҳам олиб ташлашга ҳақли.
Мехнат кодексининг 184-моддасига мувофиқ меҳнат низосини кўриб чиқаётган орган содир этилган ножўя хатти-ҳаракат қандай вазиятда юз берганлигини, ходимнинг олдинги хулқ-атворини, меҳнатга бўлган муносабатини, интизомий жазонинг содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг оғирлик даражасига қанчалик мос келишини, иш берувчининг интизомий жазо бериш тартибига риоя қилганлигини ҳисобга олиб, ходимга нисбатан қўлланилган интизомий жазони ғайриқонуний деб топиш ва уни бекор қилиш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак ХТБ юристининг хати-ҳаракати ноқонуний. Бу масалада сиз юқори турувчи органларга шикоят билан мурожаат қилишингиз мумкин.«TA'LIMDAGI YANGILIKLAR» - kanaliga obuna bo'ling!
http://t.me/talimdagi_yangiliklar
2.7K views15:41