2021-02-13 06:32:43
Қуйидагилар беш нарса орқали билинади: 1. Дарахт – меваси пишганда;
2. Аёл – эри камбағаллашиб қолганида;
3. Ростгўй киши – қийинчилик вақтида;
4. Мўмин – синов келганида;
5. Сахий – унга одамларнинг ҳожати тушганида.
Беш нарса қадрини оширади:
1. Тавозеъ (камтарлик) – олимларнинг;
2. Мол-дунё – қадрсиз кишининг;
3. Сукут – хато қилувчининг;
4. Ҳаё – хулқ-одобнинг;
5. Ҳазил-мутойиба (беҳуда ва бачкана бўлмаса) – ўзаро муносабатларнинг қадрини оширади.
Беш нарса беш нарсага сабаб бўлади: 1. Кўзни ҳаромдан тиймаслик – зинога;
2. Тамаъгир бўлиш – пушаймонликка;
3. Қаноат – Аллоҳнинг тақдиридан рози бўлишга;
4. Кўп сафар қилиш – маърифат-илмга;
5. Ҳаддан ортиқ тортишиш – хусумат- адоватга.
Беш нарса беш нарсани олиб келади: 1. Истиғфор – ризқни;
2. Кўзни ҳаромдан тийиш – фаросатни (бошқалар тушунмаган нарсаларни англаб етиш);
3. Ҳаё – яхшиликни;
4. Юмшоқ гапириш – эҳтиёжларини битиришни;
5. Ғазаб – пушаймонликни.
Беш нарса беш нарсадан сақлайди:
1. Мулойимлик – ғазабдан;
2. Аллоҳдан паноҳ сўраш – шайтоннинг ёмонлигидан;
3. Шошилмаслик – пушаймонликдан;
4. Тилни тийиш – хатодан;
5. Дуо – қадардаги ёмонликдан.
Беш кишининг борлиги бахтдир: 1. Ота-онасига яхшилик қилувчи фарзанд;
2. Солиҳа рафиқа;
3. Вафодор дўст;
4. Мўмин қўшни;
5. Фақиҳ олим.
Беш нарса беш нарса билан катталашади:
1. Гулхан – ўтин билан;
2. Шубҳа – гумон билан;
3. Қўполлик – ёмон муомала билан;
4. Хусумат – хатоларни ўзаро кечириб юбормаслик билан;
5. Яқинлар ўртасидаги алоқаларнинг узилиши – ҳол-аҳвол сўраб турмаслик билан.
Беш нарса беш нарса билан ёқимли бўлади:
1. Соғлиқ – яхши ҳаёт билан;
2. Сафар – яхши ҳамроҳ билан;
3. Чирой – гўзал хулқ билан;
4. Уйқу – хотиржамлик билан;
5. Тун – Аллоҳнинг зикри билан.
«TA'LIMDAGI YANGILIKLAR» - kanaliga obuna bo'ling! http://t.me/talimdagi_yangiliklar
5.1K views03:32