Get Mystery Box with random crypto!

Педагогларнинг тиббий кўрикдан ўз ҳисобларидан мажбуран ўткази | Ta’limdagi yangiliklar

Педагогларнинг тиббий кўрикдан ўз ҳисобларидан мажбуран ўтказилиши масаласида «депутатлик сўрови» юборилди

Бугун депутат Расул Кушербаев Молия вазири, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, Соғлиқни сақлаш вазири ҳамда Халқ таълими вазири номига педагогларнинг тиббий кўрикдан ўз ҳисобларидан мажбуран ўтказилиши масаласида «депутатлик сўрови» юборди.

«Амалдаги қонунларга кўра, ходим, шу жумладан педагоглар тиббий кўрикдан ўтиши муносабати билан чиқимдор бўлмайдилар. Педагоглар бепул тиббий кўрикдан ўтиш ҳуқуқига эга эканлиги "Таълим тўғрисида"ги қонунда ҳам қайд этилган. Аммо амалиётда педагогларни ўз ҳисобларидан мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш ҳолатлари содир бўлмоқда.

Шу муносабат билан "Парламент назорати тўғрисида"ги қонун талабидан келиб чиққан ҳолда "депутатлик сўровида" вазирлардан ходимлар, шу жумладан педагогларни ўз ҳисобларидан тиббий кўрикдан ўтказилиш ҳолати бўйича асослантирилган тушунтириш бериш ва бепул тиббий кўрикни ташкил этиш чораларини кўриш сўралган. «Депутатлик сўрови»га ўн кун муддатда жавоб берилиши керак.» - дея маълум қилди Расул Кушербаев.

«TA'LIMDAGI YANGILIKLAR» - kanaliga obuna bo'ling!

http://t.me/talimdagi_yangiliklar
http://t.me/talimdagi_yangiliklar