Get Mystery Box with random crypto!

МАКТАБ ДИРЕКТОРИ ЎҚИТУВЧИЛАРНИ МИКРОҲУДУДНИ РЎЙХАТГА ОЛИШГА ЖА | Ta’lim yangiliklari

МАКТАБ ДИРЕКТОРИ ЎҚИТУВЧИЛАРНИ МИКРОҲУДУДНИ РЎЙХАТГА ОЛИШГА ЖАЛБ ҚИЛИШГА ҲАҚЛИМИ? БУ МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА КИРМАЙДИМИ?

#Yurist_Xizmati 3712-савол:

Ассалому алекум, ман Тошкент шахридаги мактаблардан бирида рус тили ва адабиёти фани укитувчиси булиб ишлайман. Мактаб директори укитувчилардан микрохудудни руйхатга олишга жалб килиш билан овора. Саволим шундан иборатки мактаб директорининг ушбу хатти харакати канчалик конунчиликка тугри келади? Бу мажбурий мехнатга кирмайдими? Рахмат

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Бу масалага мактаб раҳбарияти масъул саналади. Раҳбар бу вазифани мактабдаги ходимларга буйруқ асосида вазифа сифатида юклашга ҳақли.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумтаълим мактаби тўғрисида”ги низомнинг 39-бандига кўра мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида умумтаълим муассасаси томонидан рўйхатга олиш орқали амалга оширилади.

Бунда бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган ва ҳақиқатда яшовчи оила фарзандлари инобатга олинади.

Эътибор берган бўлсангиз, болалар умумтаълим муассасаси томонидан рўйхатга олиниши белгиланган.

Шунга кўра, бу масалада мактаб директор Меҳнат кодекси 177-моддасига кўра бу вазифани бажариш учун мактаб ходимларни жалб қилишга ҳақли.

@talimda