Get Mystery Box with random crypto!

Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Telegram kanalining logotibi talim_vazirligi — Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI T
Telegram kanalining logotibi talim_vazirligi — Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI
Kanal manzili: @talim_vazirligi
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 18.23K
Kanalning ta’rifi

~ TA'LIM YANGILIKLARI ~
Talabalar va Abituriyentlar jamlangan kanalga hush kelibsiz !
🎓Ta’limga oid eng so’ngi va qaynoq yangiliklar.
🧑🏻‍💼Abituriyentlar Biz bilan Talabalik davrini oldindan his qiling!
❗️ Reklama olinmaydi

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 82

2022-11-16 08:44:53 Жисмоний тарбия ўқитувчилари учун яна бир қулайлик!

Жорий йилнинг 21-30 ноябрь кунлари ўтказилиши белгиланлиги тўғрисида жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун аттестацияси синовлари ўтказилиши ҳақида аввал хабар берган эдик.

Ушбу хабар бўйича кўплаб педагоглардан саломатлигида муаммоси борлиги ёки хомиладорлиги сабабли назарий ва амалий синовларни тест синовларига ўзгартириш бўйича мурожаатлар келиб тушмоқда.

Мазкур мурожаатлардан келиб чиқиб, ўқитувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида навбатдан ташқари аттестациядан ўтиш учун ҳужжат топширган жисмоний тарбия фани ўқитувчилари малака синовларини назарий ва амалий синовлар ўрнига ўз хоҳишига кўра тест синовлари шаклида топшириш имконияти яратилди.

Бунинг учун хомиладорлиги ва саломатлигида муаммоси бўлган педагоглар Таълим инспекциясининг ҳудудий бўлимларига тиббий маълумотномаларини илова қилган ҳолда, ариза билан мурожаат қилишлари лозим.

Назарий ва амалий синовларда иштирок этмайдиган педагоглар учун тест синовлари жорий йилнинг 18 ноябрь куни ўтказилади.

Таъкидлаш лозимки, Низомнинг 37-бандида ўқув фани бўйича малака синовлари таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун — назарий (оғзаки, ёзма) ва амалий синовлар шаклида ўтказилиши белгиланган.

Маълумот учун, жорий йилнинг август-декабрь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларининг 14 257 нафар жисмоний тарбия фани ўқитувчиларидан мурожаатлар қабул қилинган.

@Talim_Vazirligi
32.1K views05:44
Ochish/sharhlash
2022-11-16 06:05:00
Сизларда ҳам шунақа синфдошлар бор эдими ?

Синфдошлар группасига ташлаб қўямиз :)

@Talim_Vazirligi
32.1K views03:05
Ochish/sharhlash
2022-11-15 19:49:31 Узрли сабабларга кўра малака (тест) синовларида иштирок эта олмаган ўқитувчилар учун синов куни белгиланди

Хабарингиз бор, 12 октябрдан бошлаб республикамизнинг 14 та ҳудудида педагоглар аттестациясининг малака (тест) синовлари бўлиб ўтмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли қарори билан тасдиқланган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 45-бандида педагог кадрлар аттестациянинг бирор босқичида узрли сабабга (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлиги, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этганлиги, вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлганлиги, яқин қариндошининг вафоти, ваколатли давлат органи ёки таълим ташкилотлари раҳбарларининг маълумотномасида кўрсатилган бошқа асосларга) кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилиши белгиланган.

Ушбу низомга асосан узрли сабабларга кўра малака (тест) синовларида иштирок эта олмаган ўқитувчилар 18 ноябрь куни ташкил этиладиган синовларда қатнашиши мумкин.

Малака тоифаларига талабгор педагоглар учун малака (тест) синов жараёнлари билан боғлиқ фойдали ахборотлар билан Таълим инспекциясининг телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

@Talim_Vazirligi
32.5K views16:49
Ochish/sharhlash
2022-11-15 09:06:07
#Диққат #Тарқатинг

Бугун, 15 ноябрь куни ер юзида 12 соатлик ўртача кучли магнит бўрони кутилмоқда.

Ушбу даврда вирусли касалликларнинг тарқалиши мумкин. Шифокорлар бугунги кунда кўпроқ дам олишни ва ухлашни, қаҳва ва спиртли ичимликлардан воз кечишни маслаҳат беришмоқда, шунингдек, стресс ҳолатлардан қочишга ҳаракат қилинг!

@Talim_Vazirligi
32.3K views06:06
Ochish/sharhlash
2022-11-14 21:38:53
“Афросиёб” поезди қўйлар подасини уриб юборган

Бухоро-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган “Афросиёб” поезди 2022 йил 11 ноябрь куни соат 05:31 да Зирабулоқ – Каттақўрғон темир йўл бекатлари оралиғининг 3816-километр, 3-пикетида темир йўл изида қаровсиз юрган 18 бош қўйни уриб юборган.

Самарқанд вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.


@Talim_Vazirligi
32.2K views18:38
Ochish/sharhlash
2022-11-14 11:09:01 Талаба қайси ҳолларда ОТМдан четлаштирилади?

Талаба олий таълим муассасасидан қуйидаги ҳолатларда четлаштирилиши мумкин;

ўз хоҳишига биноан;
ўқишнинг бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;
саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
ўқув интизомини ва ОТМнинг ички тартиб-қоидалари ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги учун;
бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;
ўқиш учун белгиланган тўлов сумма ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);
талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги аниқланганда (ушбу ҳолатда талабалар сафидан четлаштирилганлар талабалар сафига қайта тикланмайди);
вафот этганлиги сабабли.

Ушбу четлаштиришга сабаб бўладиган ҳолатларни талабаларга юбориб қўйинг.

@Talim_Vazirligi
21.3K views08:09
Ochish/sharhlash
2022-11-14 06:23:44
Қуръони Карим тўғри яшашга ва яхши инсон бўлишимиз учун нозил қилинган!

@Talim_Vazirligi
32.3K views03:23
Ochish/sharhlash
2022-11-13 10:49:51
Эслатма: 2022-2023 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари

Ушбу рўйхатда жорий ўқув йилидаги бакалавриат ва магистратура тўлов-контракт миқдорлари келтирилган.

Контракт қачонгача тулаш керак

@Talim_Vazirligi
1.5K views07:49
Ochish/sharhlash
2022-11-13 08:58:42
Пул топар Changan БИЗНEС ҳамда KAMA БИЗНEС енгил юк ва микро автобуслари Узбекистонда... Сиз Changan ва КАМА енгил юк ҳамда микрo автобусларни исталган тўлов усулида харид қилишингиз мумкин,

Хозироқ SARDOR АVTO INVEST автосалонига мурожаaт қилинг

Батафсил маълумот
+998781480911, +998901740911
Батафсил маълумот
Теlegram-каналимизга уланинг: @sardorаvtochangankama

Instagram | Facebook | Youtube | Wеbsite

Реклама
8.7K views05:58
Ochish/sharhlash
2022-11-13 06:26:03 Контрактнинг қанча қисмини ким қачонгача тўлаши керак?

Яқинда айрим тоифа талабалар учун тўлов-контракт тўлаш муддати 10 декабргача узайтирилгани маълум қилинди. Шу хабардан сўнг, “бу кимлар учун” деган саволлар кўпайди.

Қуйидаги маълумотдан барчаси тушунарли бўлади деган умиддаман:

1-курс талабалари (бакалавр ва магистр):

— контрактнинг 25%ини 10 декабргача, 50% ини 31 декабргача тўлаши керак;

1-курсда супер-контрактда ўқимоқчи бўлганлар:

— супер-контрактнинг 50% ини 10 декабргача тўлаши керак;

Давлат ОТМга ўқишини тиклаган талабалар (нечанчи курслигидан қатъи назар):

— контрактнинг 25%ини 10 декабргача, 50% ини 31 декабргача тўлаши керак;

Бир давлат ОТМдан бошқа давлат ОТМга ўқишини кўчирган талабалар (нечанчи курслигидан қатъи назар):

— контрактнинг 25%ини 10 декабргача, 50% ини 31 декабргача тўлаши керак;

Хорижий (филиаллар) ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМга ўқишини кўчирган талабалар (нечанчи курслигидан қатъи назар):

— контрактнинг 50% ини 10 декабргача тўлаши керак;

2, 3, 4 ва ундан юқори курс талабалари:

— контрактнинг 25% ини 1 октябргача, 50% ини 31 декабргача тўлаши керак эди. Юқори курс талабаларига контракт тўлаш муддатини узайтиришни ОТМ ректорининг (филиал директори) ўзи ҳал қилади. Шу сабабли турли ОТМларда муддат турлича бўлиши мумкин.


@Talim_Vazirligi
18.6K views03:26
Ochish/sharhlash