Get Mystery Box with random crypto!

Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Telegram kanalining logotibi talim_vazirligi — Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI T
Telegram kanalining logotibi talim_vazirligi — Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI
Kanal manzili: @talim_vazirligi
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 18.23K
Kanalning ta’rifi

~ TA'LIM YANGILIKLARI ~
Talabalar va Abituriyentlar jamlangan kanalga hush kelibsiz !
🎓Ta’limga oid eng so’ngi va qaynoq yangiliklar.
🧑🏻‍💼Abituriyentlar Biz bilan Talabalik davrini oldindan his qiling!
❗️ Reklama olinmaydi

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 16

2023-08-22 19:49:03 Мандат чиқди. Супер-контракт ҳақида кимга мурожаат қилинади?

Супер-контракт бўйича ўқимоқчи бўлган абитуриентлар қиладиган тўлов балларга қараб фарқланади.

1 баллгача етмаганлар базавий тўлов-контрактининг 1,5 баробарини;
1,1 баллдан 2 баллгача етмаганлар 2,0 баробарини;
2,1 баллдан 3 баллгача етмаганлар 2,5 баробарини;
3,1 баллдан 4 баллгача етмаганлар эса 3,0 баробарини тўлайди.

4,05 баллгача етмаган, лекин 56,7 баллдан кўп тўплаган абитуриентлар.

Бу тоифадаги абитуриентлар учун супер контракт миқдорлари базавий контракт миқдорига қараб белгиланади. Бу нарх ҳам йўналишларга қараб фарқланади. Масалан, ўтган йили энг қиммат нархлардан бири юриспруденсияда — контрактнинг 25 баробари бўлган. Педагогикада эса 8 баробар қилиб белгиланган.


Айтганча, супер-контракт миқдорлари ҳали 2023-ўқув йили учун контракт пуллари аниқ бўлгач, маълум бўлади. Шундан кейин ОТМларга бу бўйича мурожаат қилинади.


@Talim_Vazirligi
44.1K views16:49
Ochish/sharhlash
2023-08-22 16:36:58
Бу йил мактаб ўқувчилари учун дарсликлар бепул бўлади

Мактабларда дарсликлар ўқувчиларга пулга эмас, бепул тарқатилади.

1-синфдан то 11-синфгача ўқувчилар дарсликлар ижараси учун пул тўламайди.


@Talim_Vazirligi
46.9K viewsedited  13:36
Ochish/sharhlash
2023-08-22 15:45:55
Расман: ОТМларда дарслар 4-сентябрдан бошланади, 31 та ОТМда дарс вақти ўзгарди

Метро бекатига яқин бўлган 31 та ОТМда тирбандлик ҳисобга олиниб дарс бошланиш вақти ўзгартирилди.

Талабалар учун ўқув йили 4-сентябрдан бошланади.


@Talim_Vazirligi
43.9K views12:45
Ochish/sharhlash
2023-08-22 09:32:39 Хусусий олийгоҳлар рўйхати - 2023

Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган нодавлат олий таълим муассасаларининг янгиланган рўйхати билан танишинг:

1. Интернатионал Дигитал Университй
2. Акфа Университети
3. Алфраганус Университети
4. Ангрен Университети
5. Аниқ ва ижтимоий фанлар университети
6. Ахборот технологийлари ва менежмент университети
7. Бритиш манагемент университй
8. Бухоро инновацион тиббиёт институти
9. Бухоро инновациялар университети
10. Бухоро психология ва хорижий тиллар институти
11. Cамбридге Интернатионал Университй
12. Инновацион ва ижтимоий-иқтисодиёт университети
13. Cентрал Асиан медиcал университй
14. Cоллегиум Ҳуманум Варшава менежмент университети Андижон филиали
15. Наманган Халқаро Университети
16. Дипломат Университй
17. Халқаро Инновацион Университети
18. ЭМУ Университй
19. Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети
20. Фармасевтика таълим ва тадқиқот университети
21. Ижтимоий ва сиёсий фанлар институти
22. Импулс тиббиёт институти
23. Интернатионал счоол оф финанcе течнологй анд сcиенcе
24. Ипак йўли инновациялар университети
25. Иқтисодиёт ва педагогика университети
26. ИТ-ПАРК Университй
27. Жапан дигитал Университй
28. Латвиянинг ахборот тизимлари менежменти олий мактабининг Фарғона шаҳридаги филиали
29. Маъмун номидаги жаҳон тиллари университети
30. Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси
31. Навоий инновациялар институти
32. Нукус инновацион институти
33. Ориентал Университети
34. Осиё Халқаро Университети
35. ПДП Университй
36. Перфеcт Университй
37. Профи Университй
38. Қарши инновацион таълим университети
39. Қарши халқаро университети
40. Қўқон университети
41. Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети
42. Ренессанс таълим университети
43. Самарқанд халқаро технология университети
44. Самбҳрам университй
45. Шарда университй
46. Старс интернатионал университй
47. Тошкент интернатионал университй оф эдуcатион
48. Теам университй
49. Термиз иқтисодиёт ва сервис университети
50. ТМC институте
51. Тошкент амалий фанлар университети
52. Тошкент гуманитар фанлар университети
53. Тошкент иқтисодиёт ва педагогика институти
54. Тошкент иқтисодиёт ва технологиялар университети
55. Тошкент менеджмент ва иқтисодиёт университети
56. Вебстер университй
57. Аджу университети
58. АМИТИ университети
59. Инҳа университети
60. Пучон университети
61. Турин политехника университети
62. Кимё халқаро университети
63. Тошкент технологиялари университети
64. Турон зармед университети
65. Университй оф бусинесс анд сcиенcе
66. Университй оф эcономиcс анд педагогй
67. Университй оф манагемент анд футуре течнологиес
68. Университй оф сcиенcе анд течнологиес
69. Урганч инновацион университети
70. Урганч ранч технология университети
71. Урганч шаҳридаги  халқаро Бинарй университети
72. Халқаро Нордик университети
73. Янги аср университет
74. Туран Интернатионал Университй
75. Сингапур менежментни ривожлантириш институти
76. Туркиянинг иқтисодиёт ва технологиялар университети
77. Туркистон янги инновациялар университети
78. Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университети
79. Турон университети
80. Пиза Университй

Эслатма: Рўйхатдан баъзи олийгоҳлар қолиб кетган бўлиши мумкин

@Talim_Vazirligi
46.0K views06:32
Ochish/sharhlash
2023-08-21 23:14:18
Талаба бўлганлар ОТМга қандай ҳужжатлар бериши керак?

1. Ректор номига ариза;
2. Паспорт нусхаси (асли кўрсатилган ҳолда);
3. Диплом ёки аттестат (иловаси билан бирга) асл нусхаси;
4. Тил билиш даражасини тасдиқловчи сертификат асли; (агар бўлса)
5. 3,5х4,5 фото 12 та;
6. Ҳужжатлар йиғма жилди (папка скоросшивател);
7. Конверт А5 форматида;
8. Талабалар турар жойи (шароити оғир ва кам таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжати бор талабалар учун) ариза (керак бўлса)
9. Имтиёз асосида талабаликка тавсия этилганлар учун (имтиёз берувчи ҳужжатнинг асли, агар бўлса).

Эслатма: Бу ҳужжатлар Қабул комиссияси 2022-йилда тасдиқлаган вариант. Бу йил рўйхатда ўзгариш бўлиши мумкин. Канални кузатиб борсангиз, бу ҳақида хабар берамиз.

Тавсия: Қайси ОТМга қабул қилинган бўлсангиз, ўша ОТМга ушбу ҳужжатларни топширишингиз сўралади. Иложи бўлса, талабаси бўлган ОТМингизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатиб боринг!

Барча талаба бўлганларни хабардор қилинг.


@Talim_Vazirligi
45.5K views20:14
Ochish/sharhlash
2023-07-22 16:26:54 Таянч ихтисослаштирилган мактабларининг имтиҳонлари жорий йилнинг 25-26-июл кунлари бўлиб ўтади.

Имтиҳон рухсатномасини юклаб олиш учун талабгорнинг ariza.piima.uz сайтига киритилган телефон рақамларига смс-хабарнома юборилади.

СМС-хабарнома боргандан сўнг, рухсатномани юклаб олиш учун талабгор ariza.piima.uz сайтига кириб, “Шахсий кабинет” ига ўз ИД рақамини киритиши керак.

Кириш имтиҳонлари бир босқичда йўналишлар бўйича қуйидаги тартибда ўтказилади:

Аниқ фанлар йўналиши учун:
-математика фанидан 30 та топшириқ (тест шаклида)
-инглиз тили фанидан 15 та топшириқ (тест шаклида)

Табиий фанлар йўналиши учун:
-табиий (сcеинcе) фанларидан 30 та топшириқ (тест шаклида)
-инглиз тили фанидан 15 та топшириқ (тест шаклида)

Талабгорларга топшириқларни бажариш учун 90 дақиқа вақт берилади.

2023-2024-ўқув йилида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги 3 та Таянч ихтисослаштирилган мактаблари:
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабининг – аниқ фанлар йўналиши бўйича 5-синфига;
Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабининг – аниқ фанлар йўналиши бўйича 7-синфига;
Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабининг – табиий фанлар йўналиши бўйича 7-синфига қабул қилинади.

Имтиҳон натижалари Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

@Talim_Vazirligi
8.0K views13:26
Ochish/sharhlash
2023-07-22 10:39:55
Коллеж ва техникумда 5та соҳа бўйича ўқимоқчи бўлган хотин-қизлар грант асосида таълим олади

2023/2024-ўқув йилидан бошлаб коллеж ва техникумларда қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги касб ва мутахассисликларда ўқиш истагида бўлган хотин-қизлар тўлиқ давлат гранти асосида таълим олади.

@Talim_Vazirligi
13.9K viewsedited  07:39
Ochish/sharhlash
2023-07-22 09:05:26 Нодавлат ва хорижий олийгоҳлардан давлат олийгоҳларига ўқишни кўчириш

Ушбу файлда ўқишни кўчирмоқчи бўлганлар учун турдош ва нотурдош йўналишлар рўйхати бор. Бир гуруҳда бўлса турдош ҳар хил гуруҳларда бўлса нотурдош бўлади.

Нодавлат олийгоҳлардан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни икки хил усулда кўчириш мумкин:

1) Имтиҳон асосида – мос ва турдош таълим йўналишларига ўқишни кўчира оласиз;
2) Имтиҳонсиз – нотурдош таълим йўналишларига оширилган контракт асосида ўқишни кўчиришингиз мумкин.


@Talim_Vazirligi
15.1K views06:05
Ochish/sharhlash
2023-07-21 09:43:26
2023-2024-ўқув йили учун 1 018 007 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди

2023-2024-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланди.

Қабул якунига кўра онлайн рўйхатдан ўтган ва таълим йўналишларини танлаган абитуриентлар сони 1 018 007 нафарни ташкил этди.

Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:

Ўзбек тили — 890 304 нафар;
Рус тили — 95 456 нафар;
Қорақалпоқ тили — 29 917 нафар;
Бошқа тиллар — 2 330 нафар.

Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан):

Кундузги таълим шакли — 577 096 нафар;
Кечки таълим шакли — 24 802 нафар;
Сиртқи таълим шакли — 407 945 нафар;
Масофавий таълим шакли — 8 164 нафар.

Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар (биринчи таълим йўналишига нисбатан):

Ўзбекистон миллий университети — 36 782 нафар;
Тошкент давлат транспорт университети — 30 421 нафар;
Фарғона давлат университети — 29 941 нафар;
Тошкент давлат педагогика университети — 28 827 нафар;
Қарши давлат университети — 28 417 нафар.

Абитуриентларнинг доимий яшаш ҳудуди бўйича биринчи 5 талик:

Қашқадарё вилояти — 120 008 нафар;
Самарқанд вилояти — 114 180 нафар;
Фарғона вилояти — 94 999 нафар;
Тошкент вилояти — 89 603 нафар;
Сурхондарё вилояти — 84 457 нафар.


@Talim_Vazirligi
36.4K views06:43
Ochish/sharhlash
2023-07-21 09:19:19
ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 1 018 007 нафарни ташкил этди

Бу 2022-йилга қараганда салкам 200 минг нафарга кам.


@Talim_Vazirligi
36.5K viewsedited  06:19
Ochish/sharhlash