Get Mystery Box with random crypto!

Ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар учун қўшимча квоталарга ўти | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар учун қўшимча квоталарга ўтиш баллари

Бунда 1012 нафар ўқитувчилар 13 та ОТМнинг 23 та йўналишига қабул қилинган.

Талабаликка тавсия этилган ўқитувчилар рўйхати бу ерда:
https://t.me/xushnudbek/16986

Айрим йўналишларда аввал эълон қилинган квоталар сони ўзгарган. Бунинг сабаблари ҳам жадвалда кўрсатилган.

Масалан, Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институтида сиртқи таълим йўқлиги сабабли, унга ажратилган 100 та квота Қарши давлат университетининг Педагогика институти ҳамда Термиз давлат университетининг Педагогика институтига бўлиб берилган.

“Мени нега қабул қилишмади?” деб ўйланаётган аксарият ўқитувчилар мана шу ўтиш балларига назар ташлаб қўйишса, ёмон бўлмасди. Демак, улар ўтиш балини тўплай олишмаган.

56,7 баллдан оширса бўлди, ҳамма ўқитувчи талаба бўлади, деган миш-миш ёлғон. Бунақа гап ҳеч қачон бўлмаган. Аниқ квота сони борлиги учун ўтиш бали ҳам бўлади.


@Talim_Vazirligi