Get Mystery Box with random crypto!

Спортга оид яна бир хабар. Тошкент илк бора дзюдо бўйича жаҳо | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Спортга оид яна бир хабар.

Тошкент илк бора дзюдо бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Кеча бошланган мусобақа 13 октябргача "Ҳумо Арена" саройида ўтказилади.

Жаҳон чемпионатида 87 та давлатдан 584 нафар спортчи 14 та вазн тоифасида (7 та эркаклар, 7 та аёллар) медаллар учун курашади.

Жаҳон чемпионати совриндорларига қуйидаги миқдорда пул мукофотлари топширилади:

26 000 евро;
15 000 евро;
8 000 евро.

Ўзбекистон терма жамоаси ўтган йилги жаҳон чемпионатида 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритган, олтин ололмаган.

Кеча ва бугун 5 нафар дзюдочимиз татамига чиқишди, лекин афсуски ҳозирча медал олиш насиб қилмади.

Қолган спортчиларимизга омад тилаймиз!

Мусобақа 120 дан ортиқ давлатга трансляция қилинмоқда, жумладан ўзимизнинг “Спорт” телеканали орқали ҳам жонли эфирлар бериляпти.

@Talim_Vazirligi