Get Mystery Box with random crypto!

2022/2023 ўқув йилидан давлат умумий ўрта таълим муассасаларид | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

2022/2023 ўқув йилидан давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг ягона мактаб формасини тўлиқ жорий этиш талаби бекор қилинди.

Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори (558-сон, 03.10.2022 й.) қабул қилинди.

Ягона мактаб формасини тўлиқ жорий этишни бекор қилиш ҳақида илк марта 27 июль куни Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов маълум қилганди. Унда қуйидаги муҳим гаплар айтилганди:

Биринчидан, мослашув жараёнини ҳисобга олиб ягона мактаб формаси 2025 йилгача босқичма-босқич жорий этиб борилади.

Яъни, 2022 йил сентябрь ойидан ота-оналарга ягона мактаб формасини харид қилиш мажбурий талаб сифатида қўйилмайди ва формани ҳали харид қилмаган ўқувчиларга нисбатан ҳеч қандай эътирозлар билдирилмайди.

Иккинчидан, миллий қадриятларимизни инобатга олиб ўқувчи-қизларимизнинг мактабга очиқ рангдаги миллий рўмолни бошнинг орқа томонидан ўраган ҳолда келишларига рухсат берилади.

Учинчидан, ўқувчи-қизларнинг либослари, яъни юбка ва кофта енгларининг узунлиги борасида ҳам айрим тушунмовчиликлар бўлмоқда.
Таъкидлаш жоиз, тасдиқланган ўлчамларда энг минимал узунлик белгиланган. Яъни ўқувчи-қизларнинг юбка ва кофта енгларининг узунлигини узайтиришга рухсат берилади, аммо белгиланган ўлчамдан калта бўлиши мумкин эмас.

Тўртинчидан, мактаб формасини тегишли тадбиркорлардан харид қилиш бўйича мактаб маъмурияти томонидан мажбурлаш ҳолатига йўл қўйилмайди.


@Talim_Vazirligi