Get Mystery Box with random crypto!

Андижон давлат университетида қарийб 40 млрд сўм нақд пул тало | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Андижон давлат университетида қарийб 40 млрд сўм нақд пул талон-торож қилинган

“Масофавий назорат” марказига кўра, жумладан:

— контракт ҳисобидан стипендиясиз таҳсил олган 8 761 нафар талабага 25,1 млрд сўм ортиқча стипендия ҳисобланиб, тўлов қайдномалари сохталаштирилган;

— талабаларнинг 9,3 млрд сўм тўлов-контракт суммалари университет ҳисоб рақамига кирим қилинмаган;

— талабаларга ҳисобланган 2,7 млрд сўм рағбатлантириш маблағлари тарқатилмасдан, имзолар сохталаштирилган;

— бюджет маблағлари ҳисобидан 2 226 нафар талабага битта давр учун икки мартадан 1,1 млрд сўм ортиқча ҳисобланган стипендия ўзлаштирилган;

— талабалар ётоқхона ижарасидан тушган 911,8 млн сўмлик нақд пуллар университетга кирим қилинмасдан ноқонуний ўзлаштирилган.

— университетга хизмат уйи олиш учун жисмоний шахс билан 2,5 млрд сўмлик тўғридан тўғри шартнома тузиб, шундан 300 млн сўми нотўғри ўтказилган.

Ушбу маблағлардан 5,1 млрд сўми ундирилган. Ҳужжатлар тегишли органларга юборилган

@Talim_Vazirligi