Get Mystery Box with random crypto!

​ Тергов фаолияти йўналишида янги академия очилади. Ўқиш мудда | TA'LIM24 YANGILIKLARI

Тергов фаолияти йўналишида янги академия очилади. Ўқиш муддати – 3 йил!

Бош прокуратура академияси негизида Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилади.

Академия Бош прокуратура ташкилий тузилмасига кирувчи, юридик шахс мақомига эга, ихтисослаштирилган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.

Академияда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб тергов фаолияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг бошқа соҳаларида олий таълимнинг икки босқичли тизими – бакалавриат ва магистратура бўйича тўлақонли ўқув жараёни ташкил этилади.

Академиянинг тергов фаолияти йўналишидаги ҳар йилги қабул квоталари бакалавриат дастури бўйича – 250 нафаргача талаба, магистратура дастури бўйича – 50 нафаргача олий юридик маълумотли ваколатли давлат органлари ходимларидан иборат бўлади.

Академияда таълим олиш муддати бакалавриат дастури бўйича – уч йил, тергов фаолияти йўналишидаги магистратура дастури бўйича – бир йил.

TA'LIM24 - Ta'lim yangiliklari
https://t.me/+mxc0iR8NUT04Zjcy