2022-05-07 10:32:35
Бу ижодий, шахсий каналим. Одам йиғиш ҳам мақсад қилинмаган, биласиз. Ўзи кам пост қўяман, чиқиб кетмаганларингизни ўзи ҳам катта гап.
Хуллас, баъзан истасангиз ҳам яхшилик қилолмайсиз. Қурбингиз етмайди. Мана бу қизалоқнинг кўзи хаста экан. Яқинлари ва савоб истаган кишилар менга алоқага чиқишди. Ишончли одамлар. Машҳурмасман, аудиториям унча каттамас, деб ёрдам беролмаслигимни билдирдим.
Аммо виждоним қийналяпти. Қизалоқ - Ясминахон Олимжонованинг кўз операцияси учун 80 млн сўм кетаркан. Онасида бироз маблағ бор, аммо бу етмайди. Операция Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилади. Вақт оз.
Менга ишонганларни қизалоқнинг шифо топиши учун ёрдамга чақираман. Ўзингиз билган гуруҳларда ушбу постни улашсангиз ҳам майли.
Барчамиздан Аллоҳ рози бўлсин.
Онасининг пластик картаси: 8600 1402 2482 6124 (Akramova Sitora)
249 views07:32