Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳозирги_воқеа Аёлнинг етти нафар фарзанди бор. Турмуш ўртоғ | СЎЗ

#Ҳозирги_воқеа

Аёлнинг етти нафар фарзанди бор. Турмуш ўртоғи ва бир нафар фарзанди хаста. Баҳорги ёғингарчиликда уйи қулаб, боридан айрилган. Айни вақтда оғилда яшаб туришибди. Оила "Темир дафтар"га кирмаган.

Ҳоким ёрдамчиси дафтарга киритиш эвазига шу аёлдан пул сўраган.

Ҳоким маҳалладаги ёрдамчисини обориб-олиб келди. Ёрдамчини изоҳига эътибор қилинг: "Ҳазиллашиб пул сўрагандим".

- Йўқол ҳайвон, хотининг билан ҳазиллаш. Қорангни кўрмай, аризангни ёз, малъун, - деди ҳоким.

Ўз вақтида ва тўғри қилинган қарор, деб ҳисобладим. Қашшоқнинг ҳақидан ҳайиқмаган ҳайвондан ҳамма нарсани кутаман.


P/S: Бу аёлнинг болаларини кўзига қарадим. Жуда оғир. Илтимос, худодан қўрқинг, таъмагирлар!

P/SS: Ҳоким аёлнинг икки хонали уйини тиклаб берадиган бўлди. Бир ўғилчасини спорт тўгарагига йўналтирди, даволанаётган фарзандининг дори-дармонини назоратга олди, шифокор бириктирди, оилага ҳайитлик берди.

Яхши якун.