Get Mystery Box with random crypto!

Барака топинг, Янги Ўзбекистон қураётганлар! Байрам ва фести | СЎЗ

Барака топинг, Янги Ўзбекистон қураётганлар!

Байрам ва фестивалларни тўхтатинг!

Давлат шифохоналарида йўқ аппаратлар нега хусусий клиникаларда бор?! Нега хусусий клиникадаги мутахассис давлат муассасаларида йўқ?!

Фестивалларга сарфланаётган, дабдабаю асъасаларга сочилаётган маблағ нега шифохоналарга замонавий аппарат олиш учун ажратилмаяпти?! Яхши мутахассисларга ойлик қилиб берилмаяпти?!

Янги Ўзбекистончилар! Сиз навбатдаги театр сценарийсини ёзаётганингизда оналар бемор боласини кўтариб, шифохоналарда умрини ўтказяпти. Болалар чирқиллаб йиғлаяпти!

Болалар чинқириғи қулоқларингизни йиртиб, юрагингизни ёриб юбормаётганига ҳайронман!