Get Mystery Box with random crypto!

Профессор илмий унвони кимларга берилади? Профессор илмий унв | Tadqiqot.uz телеграм канал

Профессор илмий унвони кимларга берилади?

Профессор илмий унвони умумий ва қуйидаги талабларни бажариб, таълим муассасасида муваффақиятли фаолият кўрсатаётган мутахассисларга берилади:

фан доктори илмий даражасига эга бўлган;

илмий унвонга эга бўлган;

камида
10 йиллик педагогик ва илмий, жумладан, таълим муассасасида 5 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;

г) камида бир ўқув йили давомида таълим муассасасининг штатида
кафедра мудири, профессор (вазифасини бажарувчи), олий ҳарбий ҳамда ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларида кафедра бошлиғи ўринбосари ёки кафедра бошлиғи лавозимларида ёки ушбу лавозимлардан бирида бир ўқув йили давомида камида 0,25 ставка ўқув юкламасини бажарган ҳолда педагогик фаолият олиб бораётган муассаса ректори (директори, бошлиғи), проректори (директор ўринбосари, бошлиқ ўринбосари), илмий котиби, таълим муассасасининг ўқув-ташкилий тузилмаси (факультет, бўлим) раҳбари лавозимларининг бирида муваффақиятли ишлаб келаётган (лавозимида ижобий ўзгариш бўлган ҳолларда аввалги лавозимида ишлаш муддати ҳам эътиборга олинади);

Ҳар бир билим соҳаси бўйича номинацияларда 1-ўринни эгаллаган «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танловининг республика босқичи ғолиблари 3 йил мобайнида мазкур кичик банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган тегишли лавозимда вазифани бажариб турувчининг бир йиллик муддатини ўтамасдан профессор илмий унвонини олиш учун ОАКга ҳужжатларини тақдим этиш ҳуқуқига эга;

илмий даража олган олий малакали мутахассисни тайёрлаган ёки
10 нафар магистратура талабаси ва 5 нафар бакалавр таълим йўналишининг битирувчи талабасига илмий раҳбарлик қилган (тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун илмий даража олган 3 нафар олий малакали мутахассисни тайёрлаган ва 5 нафар магистратура талабаси ёхуд давлат стипендиялари танловлари ёки халқаро, республика олимпиадалари ёки танловлари ғолибларини тайёрлаган);

диссертация ҳимоясидан
кейин илмий ишлар, жумладан илмий журналларда камида 5 та мақола, шундан нуфузли хорижий илмий журналларда 2 та мақола чоп эттирган (тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун диссертация ҳимоясидан кейин илмий ишлар, жумладан илмий журналларда 10 та мақола, шундан нуфузли хорижий илмий журналларда 2 та мақола чоп эттирган);

педагогик амалиётда фойдаланилаётган ўқув адабиётлари, жумладан диссертация ҳимоясидан кейин таълим турларининг бирида фойдаланилаётган
1 та дарслик (ҳаммуаллифликда бўлган тақдирда 2 та) ёки таълим муассасаси ўқув дастурларига мос келадиган 2 та ўқув қўлланма нашр эттирган (ўқув қўлланма етарли бўлмаганда белгиланган меъёрдан ташқари нашр эттирилган дарслик ҳам ўқув қўлланма сифатида қабул қилиниши мумкин), шунингдек тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун қўшимча равишда 1 та монография чоп эттирган бўлиши лозим.

@tadqiqot_uz