Get Mystery Box with random crypto!

Илмий унвон олиш учун қандай талаблар бор? Қуйидаги умумий т | Tadqiqot.uz телеграм канал

Илмий унвон олиш учун қандай талаблар бор?

Қуйидаги умумий талабларни бажарган шахслар илмий унвонларга талабгор бўлишлари мумкин:

илмий лойиҳа, давлат гранти, хўжалик шартномаси ёки бошқа лойиҳалар доирасида илмий натижалар олган;

маънавий-маърифий ишларда самарали иштирок этаётган;

охирги 2 йил ичида олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим тизимидаги аттестация жараёнида иштирок этган (тақризчи, илмий семинар, илмий даражалар берувчи илмий кенгаш, малакавий имтиҳонларни қабул қилиш комиссияси аъзоси, расмий оппонент ва шу каби шаклларда);

замонавий ўқитиш усулларини эгаллаган, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, маъруза курслари ва семинарларни юқори ўқув-услубий ва илмий савияда олиб бораётган (таълим муассасаси мутахассислари учун).

2793 03.06.2016й (Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низом.

@tadqiqot_uz