Get Mystery Box with random crypto!

Одамларнинг ерига уй қурма. Ўзингни ишингни қил, бировнинг иши | Tabreziy_Rumiy.uz

Одамларнинг ерига уй қурма.
Ўзингни ишингни қил, бировнинг ишини қўй!
(Инсонларнинг ери бўлган жисмни обод қилишга кўп уринма. Яъни ўлганингдан кейин чириб, тупроқга айланиб, кимнингдир ери бўласан.
Зеро жисм, руҳга бегона ва сенинг сенлигинг фақатгина руҳингдир. Шу сабаб ўз ишингни яъни, руҳингни обод ва мунаввар қилишга ҳаракат қил. Руҳингга бегона бўлган жисмнинг хизматкори бўлма)

Токи сен жисмингни ёғли ва лаззатли егуликлар билан парвариш қилар экансан,
Жавҳаринг, яъни аслинг бўлган руҳингда поклик ва қувват тополмайсан.
(Сен жисмингни нафсоний ҳоҳиш-истаклар билан парвариш қилар экансан, ўз жавҳаринг бўлган руҳингни поклиги ва семизлигини кўра олмайсан. Шу сабаб қалбинг кўр, руҳинг қоронғу ва заиф бўлади)

Агар жисминг мушк-анбар ичра жо бўлса ҳам,
Ўлган кунинг барибир унда бадбўйлик пайдо бўлади.
(Агар жисмингни мушк-анбар ичига ғарқ қилсанг ҳам, уни латиф қила олмайсан. Зеро унинг табиати мурдор бўлгани учун, ўлим куни у жисм ўлимтик бўлиб, унинг қўланса ҳиди атрофга тарқалади)

Мушк-анбарни вужудингга эмас, қалбингга сурт.
Қалбга суртиладиган мушк-анбар нима?
Аллоҳу ЗулЖалолнинг пок исмидир!
(Мушк ўрнида бўлган тасбеҳ, тахлил ва зикрларни фақат тилда айтма. Балки чин кўнгилдан айт ва у мушкни кўнглингга сурт. Унинг зикри билан қалб ва руҳ ором олади, латифлашади, хушбўйланади.)

Ул мунофиқ ва риёкорлар, мушкни фақатгина баданларига суртадилар.
(Яъни, Аллоҳни фақатгина тил учида эслайдилар)
Руҳ ва қалбларини эса гулханлар қаърига отадилар.

Ул мунофиқ ва риёкорларнинг тилида Ҳақ таолонинг номи бор.
Аммо унинг руҳи, иймон ва эътиқодсизлик сабабидан бадбўй ҳид таратиб туради.
(Олами арвоҳ аҳли, бунинг руҳидан келаётган қўланса ҳиддан озор чекадилар)

Улар қилаётган зикр гулханнинг яшиллигига, нажосат устида битган гулга ўхшайди.

У наботат у ерда орият ҳисобланади. У гулнинг жойи мажлис ва ишратдадир.
(У гулни олиб бошқа пок мажлис ва ишрат жойларига кўчиришади)

Пок бўлганлар, поклар тарафига келади.
Огоҳ бўл, нопоклар нопоклар учундир.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...