Ҳар саждага борганингизда ота онангизга мағфират сўраб бир марта «Аллоҳуммағфирлий вали валидайя» (Аллоҳим ота онамни мағфират эт!) деб дуо қилиб қўйишга одатланинг Шунда бир кунда улар учун 64 бора истиғфор айтган бўласиз. Агар улар вафот этган бўлса, номаи-аъмолига савоб ёзилиб туради. Тирик бўлсалар, гуноҳлари кечирилиб туради. Қиёмат куни кишига нотаниш бўлган улкан савоб тақдим этилар экан. «Бу қаердан келди менга» деб сўраса, «Фарзандингни сенга айтган истиғфори» деб жавоб берилар экан. Бу бизни дунёга келишимизга сабабчи бўлган азиз инсонлар учун арзийдиган совғадир.
Ҳозирги замонавий сақичлар ўзида жуда кўп миқдорда шакар ёки шакар ўрнини босувчи кимёвий моддалар сақлайди. Улардан бири ксилитол сийдик пуфаги саратонига сабаб бўлиши мумкин.
Сақич турли хил бўёқлар билан бўялади. Бу эса болада аллергия ёки диареяга сабаб бўлади!
Сақични оч қоринга чайнаш ошқозонда яра пайдо бўлишига имкон яратади!
Кўп сақич чайнаш болада хотира пасайишига сабаб бўлиши мумкин.
Сақич таъмини яхшилаш учун қўшиладиган глутамат моддаси асаб ҳужайраларини нобуд қилиши мумкин.